Янгиликлар | Тоат тоқатга яраша бўлади

Тоат тоқатга яраша бўлади

(26.02.2008 03:00:00) | (259 марта ўқилди)
Муҳиддин Закариё ибн ШАРАФ НАВАВИЙ

Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганларини эшитдим: “Мен қайтарган нарсалардан узоқ бўлинглар. Мен буюрган нарсалардан кучларингиз етганини қилинглар. Сизлардан аввалгиларни кўп сўрашлари ва пайғамбарларига қарши бўлишлари ҳалокатга етказгандир”» (Бухорий, Муслим, Насаий, Ибн Можа, Аҳмад ривоятлари).

“Мен қайтарган нарсалардан узоқ бўлинг!” Яъни, уларни қилишдан тамоман сақланинглар, ҳеч бирини қилманглар. Ҳадисдаги ифода Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қайтарган нарсаларни қилиш ҳаромлигини билдиради.


“Мен буюрган нарсалардан кучларингиз етганини қилинглар!” Бундан баъзи натижаларни чиқаришимиз мумкин. Масалан, кишига сув зарарли бўлса, яъни, уни ишлатса касал бўлса ё тузалиши қийин бўлса, таяммум қилади. Яқинлари, хотини, бола-чақаси ёки уй ҳайвонларини боқиш учун озгина егулик топса ҳам, ўшани сарфлаши вожибдир. Кишига каффорат вожиб бўлганида олтмиш кун узлуксиз рўза тутишга ярамаса, фидя беради.

“Сизлардан аввалгиларни кўп сўрашлари ва пайғамбарларига қарши бўлишлари ҳалокатга етказгандир”. Савол турлича бўлади. Оми кишининг таҳорат, намоз, рўзага тегишли саволлари. Бу нарсаларни сўраб-билиш фарзи айндир.“Илм талаб қилиш барча мусулмон эркак ва аёлларга фарздир” (Ибн Можа ривояти) ҳадиси шунга ишора қилади..
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Агар билмайдиган бўлсангизлар, аҳли зикрлардан (биладиганлардан) сўрангизлар!” (Наҳл, 43).

Абдуллоҳ ибн Аббос (розийаллоҳу анҳу): ”Менга кўп савол берадиган тил, теран англайдиган қалб берилди”, деб ўзининг ҳолатини баён қилган.

Фақат ўзи амал қилиши учун эмас, балки бошқаларга етказиш учун ҳам сўраши. Бундай сўраб-билиш фарзи кифоядир: “Ахир улардан ҳар бир гуруҳдан бир тоифа одамлар (жанг учун) чиқмайдиларми?! (Қолганлари эса Мадинада) динни ўрганиб, (жангга кетган) қавмлари олдиларига қайтган вақтларида, уларни огоҳлантиргани (қолмайдиларми)?!” (Тавба, 122).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Ҳозир бўлганларингиз (бу ерда) бўлмаганларга билдирсин” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоятлари).

Аллоҳ таоло на сўровчига, на бошқага вожиб қилмаган нарсалар хусусида сўраши. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Аллоҳ таоло сизга марҳамат қилгани учун баъзи нарсаларни фарз қилмади. (Шунинг учун) сизлар улар ҳақида суриштирманглар”, деганлар (Ҳайсамий, Табароний ривоятлари).

Ҳазрати Али (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: «“Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир” (Оли Имрон, 97) мазмунли оят нозил бўлганида, бир киши Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) олдиларига келиб: “Ҳар йилими. Ё Расулуллоҳ?” деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга эътибор бермадилар. У одам икки ёки уч марта саволни такрорлади. Шунда Набий (алайҳиссалом) бундай марҳамат қилдилар: “Сал бўлмаса “Ҳа”, деб айтардим. Аллоҳга қасамки, агар “Ҳа” десам, фарз бўларди-да, уни ҳар йили адо этолмасдиларинг. Сизларга бир ишни буюрсам, уни кучингиз етганича бажаринглар. Агар сизларни бирор нарсадан қайтарсам, ундан узоқ бўлинглар”. Ана шу пайтда Моида сурасининг: ”Эй мўминлар, (Аллоҳ сизлардан кечиб юборган), очилганида сизларни хафа қиладиган нарсалар ҳақида сўраманглар!” (101), ояти нозил бўлди. Бу қайтариқ Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) замонларига хосдир. Салаф олимларидан бир қисми муташобиҳ оятларнинг маъноларини сўрашни тақиқлашган.

Имом Моликдан бир киши Тоҳа сурасининг бешинчи оятидаги “истиво” ҳақида сўраганида: “Истиво маълум, аммо кайфияти номаълум. Унга имон келтириш вожибдир. Кайфиятини сўраш эса бидъатдир. Сени ёмон киши деб биламан, бу одамни ташқарига ҳайдаб чиқаринглар!” деб у одамни узоқлаштирди. Шунинг учун салафларнинг йўллари энг тўғри йўлдир. Уларнинг ворисларининг йўллари эса, кўпроқ илм олиш бўлиб, бу нарса сўраб-суриштириш, ўрганиш билан амалга ошади.

“Қирқ ҳадис” (“Мовароуннаҳр”, 2005)
китобидан олинди.

«Ҳидоят», 2006, 10-сон

0 муносабат

Мулоҳазалар пост қилувчиларнинг шахсий фикрларидир. Сайт маъмурияти улар учун жавобгар эмас.
Бўсаға
_TOGGLE Алоқадор линклар
 Қўшимча маълумот Ҳадис

Энг кўп ўқилган мақола Ҳадис:
Hadis va sunnat o'rtasidagi farq nima?

_TOGGLE Мақола рейтингги
Ўртача баҳо: 5
Овозлар: 1


Илтимос, 2 секунд вақт ажратиб ушбу мақолага овоз беринг:

Ажойиб
Жуда яхши
Яхши
Оддий
Ёмон


_TOGGLE Опциялар

_TOGGLE Фойдаланувчилар

Хуш келибсиз Аноним

Исм
Парол


Аъзолар:
Охирги аъзо: square
Жами аъзолар: 740

Ҳозир сайтда 3 киши онлайн

_TOGGLE Кўп ўқилганлар

_TOGGLE RSS

_TOGGLE Сайтда излаш