Янгиликлар | Ёмғир ёғдир, Султоним!..

Ёмғир ёғдир, Султоним!..

(15.08.2009 02:40:00) | (130 марта ўқилди)
Сенингдек Қодирдан тилак тиларман,
Раҳм айлабон, ёмғир ёғдир, Султоним!
Ғарибман, ғамгинман, нолиш айларман,
Раҳм айлабон, ёмғир ёғдир, Султоним!

Қодир Аллоҳ, тўккил нусрат борони,
Экиннинг ҳамдасти, ернинг ёрони,
Еру кўкнинг, Аршу Курснинг Субҳони,
Раҳм айлабон, ёмғир ёғдир, Султоним!

Булбуллар маст бўлсин, олам эврилсин,
Қайғулар дафъ бўлсин, ғамлар соврилсин,
Нўширвон давридек жаҳон яйрасин,
Раҳм айлабон, ёмғир ёғдир, Султоним!

Раҳматинг эшиги Аршдан очилсин,
Нуринг иниб, ер юзига сочилсин,
ўубор кўчсин, олам гарди ювилсин,
Раҳм айлабон, ёмғир ёғдир, Султоним!

Олам тақдир кўзлар – Ҳақнинг фармони,
Жаҳонни сероб эт, кетсин армони,
Сендан битар дардлиларнинг дармони,
Раҳм айлабон, ёмғир ёғдир, Султоним!

Бечора бандаман, не бордир менда,
Раҳийм – Сен, Раҳмон – Сен, карам-кон Сенда,
Караминг бўлмаса, қолдик армонда,
Раҳм айлабон, ёмғир ёғдир, Султоним!

Даргоҳдан тиланар нолишли қуллар,
Муножот айлабон очилар тиллар,
Ёмонлик дафъ бўлиб, яйрасин эллар,
Раҳм айлабон, ёмғир ёғдир, Султоним!

Махтумқули, ишқинг айлар ирода,
Ишқингни комил эт, қўйма арода,
Етказгил мақсада, маъшар мурода,
Раҳм айлабон, ёмғир ёғдир, Султоним!

Махтумқули,
Туркманчадан Мирзо КЕНЖАБЕК таржимаcи

0 муносабат

Мулоҳазалар пост қилувчиларнинг шахсий фикрларидир. Сайт маъмурияти улар учун жавобгар эмас.
Бўсаға
_TOGGLE Алоқадор линклар
 Қўшимча маълумот Бадиий адабиёт

Энг кўп ўқилган мақола Бадиий адабиёт:
DAN xodimi bilan suhbat

_TOGGLE Мақола рейтингги
Ўртача баҳо: 5
Овозлар: 1


Илтимос, 2 секунд вақт ажратиб ушбу мақолага овоз беринг:

Ажойиб
Жуда яхши
Яхши
Оддий
Ёмон


_TOGGLE Опциялар

_TOGGLE Фойдаланувчилар

Хуш келибсиз Аноним

Исм
Парол


Аъзолар:
Охирги аъзо: square
Жами аъзолар: 740

Ҳозир сайтда 3 киши онлайн

_TOGGLE Кўп ўқилганлар

_TOGGLE RSS

_TOGGLE Сайтда излаш