Янгиликлар | РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҚОРТИҚ БИЛАН ҚОН ОЛДИРГАНЛИКЛАРИ

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҚОРТИҚ БИЛАН ҚОН ОЛДИРГАНЛИКЛАРИ

(13.03.2010 14:00:00) | (110 марта ўқилди)
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҚОРТИҚ БИЛАН ҚОН ОЛДИРГАНЛИКЛАРИ ҲАҚИНДА БАЁН ҚИЛИНАДИ

Хижом калимаси михжама билан қон олиш деганидир. Миҳжама - қон оладиган асбобнинг номи. Қон олдириш бадан муолажаларидан бири бўлиб, хаста одам учун муолажа қилдирмоқ таваккул сифатига хилоф эмас. Арбобу таваккул имомларининг пешволари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. У Жаноб соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган ишни хилофи таваккул демоқ ҳам жаҳолатдир. Банда билмоғи лозимки, таваккул маъноси сабабларни рўёбга чиқариб, сўнг Худога суянмоқдир.

283. Хумайд дедиларки, Анас розияллоҳу анҳудан “Қон олгувчининг ужраси ҳақида жоизми ё ножоизми?” деб савол қилинди. Анас дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам хижомат қилдирдилар. Абу Таййиба исмли киши қонларини олди. Кейин унинг ужраси учун икки соъ таом буюрдилар. Ва унинг ҳожаси билан сўзлашиб хирожидан бир соъ кам қилдирдилар. Ва дедиларки, қилиб юрган иложларингизнинг яхшиларидан бири қон олдирмоқдир”.
И з о ҳ. Абу Таййиба Бани Хориса жамоасининг қули эдилар. Хожалари деган эдики: Ҳар кун бизга уч соъ хурмо топиб келтириб берсанг, ортгани ўзингга. Бу одам қортиқ қўйиб, сўриб қон олишни билар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу одам қулидан кон олдириб, ҳақига икки соъ таом ё хурмо буюриб бердилар. Ва хожалари билан сўзлашиб, ҳар кун берадиган уч соъ хурмони икки соъга туширдилар. Кейин хижомат муолажаси муолажаларнинг яхшилардан бири эканлигини баён қилдилар. Бу ҳадисдан яна маълум бўладики, хижомат қилиб олинган ужра халол экан.

284. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо дедилар: Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳижом қортуқ билан қон оладиган одамни чақиртириб буюрдилар: У қонларини олди. Сўрадиларки: ҳар кун хожаларингга берадиган нарсаларинг қанча? У одам деди: уч соъ. Кейин Жаноб унинг ҳожалари билан сўзлашиб, бир соъини камайтирдилар. Ва ҳақини бериб жўнатдилар.

285. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак бўйинларининг икки тарафидан ва икки елкаларининг ўртасидан қортуқ билан қон олдирар эдилар. Ва ғолибан ўн еттинчи, ўн тўққизинчи, йигирма биринчи тарихларда олдирар эдилар.

286. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ саллоҳу алайҳи васаллам Маккаи мукаррама билан Мадинаи мунавваранинг ўрталарида Малал деган бир мавзеда эхромда туриб, қадамларининг орқасидан қортуқ билан қон олдирдилар.

И з о ҳ. Эхром ҳолатида қон олдирмоқ баъзи имомлар қошларида макрухдир. Лекин ханафийларда бадан туки тўкилмай ё қирилмай олинса, жоиздир.

Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий, “Шамоили Муҳаммадийя”

0 муносабат

Мулоҳазалар пост қилувчиларнинг шахсий фикрларидир. Сайт маъмурияти улар учун жавобгар эмас.
Бўсаға
_TOGGLE Алоқадор линклар
 Қўшимча маълумот Ҳадис

Энг кўп ўқилган мақола Ҳадис:
Hadis va sunnat o'rtasidagi farq nima?

_TOGGLE Мақола рейтингги
Ўртача баҳо: 5
Овозлар: 1


Илтимос, 2 секунд вақт ажратиб ушбу мақолага овоз беринг:

Ажойиб
Жуда яхши
Яхши
Оддий
Ёмон


_TOGGLE Опциялар

_TOGGLE Фойдаланувчилар

Хуш келибсиз Аноним

Исм
Парол


Аъзолар:
Охирги аъзо: square
Жами аъзолар: 740

Ҳозир сайтда 3 киши онлайн

_TOGGLE Кўп ўқилганлар

_TOGGLE RSS

_TOGGLE Сайтда излаш