|
Янгиликлар- Саҳифа 55
(14.02.2008 02:00:00) | (187 марта ўқилди)
Иккинчи боб
Жамоат фазилати ҳақида
Рисоланинг аввалида кўп инсонлар намоз ўқийдилар-у, лекин жамоатга эътибор бермасликлари ҳақида ёздик. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга қандай мустаҳкам бўлсалар, жамоатга ҳам шундай қаттиқ бўлганлар.
Бу боб икки фаслдан иборатдир:
1. Жамоатнинг фазилати ҳақида.
2. Жамоатни тарк қилганларга итоб бўлиши ҳақида.
Биринчи фасл
Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат билан ўқилган намоз ёлғиз ўқилган намоздан 27 даража ортиқдир”, дедилар (Имом Молик, Бухорий, Муслим, Термизий ва Насаий ривоятлари).
- Мавзу: Мақолалар
- Баҳо: 5 / 5
(12.02.2008 02:20:00) | (196 марта ўқилди)
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
“Аллоҳ ризолиги учун қибла томонга юзланиб бугунги пешин намозининг тўрт ракат фарзини ўқишни ният қилдим.”
Қўллар елка баробарида кўтарилади.
Аллоҳу Акбар.
Ўнг қўлни чап қўл устида тутиб, қўлларини кўкракка қўйилади. Бу ҳол қиём дейилади. “Қиём”да (тик турилган ҳолда) сажда қилинадиган жойга қараб, навбати билан, қуйидагилар ўқилади:
Сано дуоси.
Субҳанокаллоҳумма ва биҳамдика ва таборакасмука ва тааъла жаддука ва ла илаҳа ғойрук.
(Аллоҳим! Сенинг номинг муборакдир. Шон-шарафинг улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир.)
(11.02.2008 04:00:00) | (242 марта ўқилди)
Tursun Ali Erzinjanli
Sen yo’q eding…
Hazrati Odamda edi Nuring.
Avval jannatni,
So’ngra yer yuzini sharaflantirding.
Odam nuring ila afv etildi.
Arofat bu afvga shohid edi,
Sen yo’q eding…
Nuhning kemasida edi Nuring…
Dolg’alar yer yuzini bug’arkan,
Tuproqning bag’ridagi suv
Ko’k yuzi bilan uchrasharkan
Va bir ilohiy azob uzra,
Alloh nuringni tashidi ming bir sabab bilan.
To’fon nuringga salom berdi odob bilan…
Sen yo’q eding…
- Мавзу: Бадиий адабиёт
- Баҳо: 5 / 5
(09.02.2008 02:00:00) | (298 марта ўқилди)
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи бошлайман.
1. Динни (охиратдаги жазони) ёлғон дейдиган кимсани(нг қандай кимса эканини) кўрдингизми (билдингизми)? 2-3. Бас, у етим-есирни (қўполлик билан) ҳайдаб соладиган ва (кишиларни) мискин-бечорага таом беришга тарғиб қилмайдиган кимсадир. 4-5. Бас, намозларини “унутиб” қўядиган кимсалар бўлган “намозхон”ларга ҳалокат бўлгайки, (6-7) улар риёкорлик қиладиган ва рўзғор буюмларини ҳам (кишилардан) манъ қиладиган (яъни, бирон кишига фойдалари тегмайдиган) кимсалардир!
«Мунир» тафсиридан
Бу сура охирида келган сўз билан “Моъун” деб аталган. “Дин сураси” деб ҳам номланади.
Сура ўз ичига олган нарсалар
Сура бошида ҳисоб ва жазо кунига ишонмайдиган кофирларга “Динни (охиратдаги жазони) ёлғон дейдиган кимсани кўрдингизми?” деб диққат тортилиб, уларнинг икки хил ёмон сифати айтилади: биринчиси, етимларни ҳайдаб, қўполлик қилишлари; иккинчиси, мискинларга таом улашишдан тўсишлари.
Сура хотимасида ўзини мусулмон кўрсатиб, кофирлигини яширадиган мунофиқлар ёмонланади ва уларнинг уч сифати баён қилинади: намоздан ғофиллик, риёкорлик, қўшнилар орасида олиб-бериб ишлатиладиган рўзғор буюмларини ҳам қизғаниш.
- Мавзу: Қуръон
- Баҳо: 5 / 5
(07.02.2008 21:00:00) | (369 марта ўқилди)
Халқимиз орасида хўжа қизига қорача, яъни хўжа, саййидзода бўлмаганлар уйланиши қийин кечиши, умуман, олийнасаблар ўз қизларини одатда қораларга бермаслиги ҳалигача сақланиб қолаётгани рост гап. Никоҳдаги тенглик – “куфув” ёки “кафоат” ҳақида тўла ва муфассал бир маълумот олиш ва бериш ҳақида ўйлаб юрар эдим. Ушбу мақоламиз ана шулар ҳақида бўлади, инша Аллоҳ.
Билмоқ лозимки, Ҳанафия, яъни Имоми Аъзам мазҳабида никоҳ борасида тенглик эътибор қилинади. Ахир халқ орасида ҳам «Тенг тенги билан…» деган гап бор-ку! Бу ҳақда байт ҳам бор:
Кабутар кабутар ила, ғоз билан ғоз,
Ҳамжинс билан ҳамжинс қилар парвоз.
Имоми Аъзам мазҳабида келин ва куёв тарафнинг бир-бирларига тенг бўлиши борасидаги кўрсатмаси мазкур мазҳабнинг нақадар улуғ ва ҳақ мазҳаб экани, унинг халқчил бир мазҳаб экани ойдинлашади. Қанча-қанча оилалар орасида тенглик бўлмаганидан ажралишлар бўлаётгани сир эмас. Ўзларини олийнасабман деб юрадиганлар табиий равишда ҳеч қачон қизларини қорачаларга бермайди, ундай қизлар ҳам никоҳга рози бўлавермайди. Мабодо бўладиган бўлса ҳам қачонлардир турмуш чорраҳаларида бу нарса юзага чиқиб қолади. Ёки аждодлари мусулмон бўлмаган йигитларга бутун аждодлари мусулмон ўтган қиз турмушга чиққан пайтда ҳаётлари тотувликда ўтса, хўб-хўб. Аммо унингдек йигитлар ўз динига содиқ қолади, деб ким кафолат беради?!
- Мавзу: Оила ва жамият
- Баҳо: 5 / 5
(07.02.2008 02:00:00) | (254 марта ўқилди)
Йигит кўнглига хуш ёққан
Отнинг кўрки - рафторидир.
Элга, улусга хуш келган
Ош, қилич – эр гуфторидир.
Ортингга боқ, олдинг кўзла,
Хуш сўзинг айт, қаҳринг гизла,
Сўзлай билсанг, яхши сўзла,
Халқ ёмоннинг безоридир.
- Мавзу: Бадиий адабиёт
- Баҳо: 0 / 5
(05.02.2008 02:00:00) | (516 марта ўқилди)
Абу Бакр Сиддиқ (р. а.), ўзларининг содиқларидан, севикли ҳабибларидан бир нафас ҳам ажралмай, узоқлашмай, доимо бирга бўлишга ҳаракат этардилар. Фақат бир нарса олди-сотти қилгани бирор ёққа борганларидагина бироз фурсат ажралишга мажбур бўлардилар. Ишларини битказгач, тездан яна дўстларининг ёнларига қайтиб келардилар. Ўзларида бўлган бор нарсаларини хоҳ арзон, хоҳ қиммат бўлсин, дин ғалабаси йўлига аямай сарф этардилар. Бир куни Умай ибни Халаф исмли кофирлар сардори Билол ибни Раббоҳ деган хабаш қулни Ислом динидан қайтариш учун азоблаётганини, қумлоқ саҳрога олиб чиқиб қайноқ қумларга ётқизиб устларига оғир тошларни бостириб қийнаётганини кўрдилар. Берилаётган азоб қулнинг фақат иймонини зиёда қиларди холос. Шунчалик қийноқ ва азоблар чекиб турган пайтида ҳам оғзидан ягона «АҲАД», «АҲАД» деган сўз чиқарди, холос. Абу Бакр, Умайя шайтондан Билол ибни Раббох разияллоҳу анҳуни катта пул баробарига сотиб оладилар. Кейин эса Оллоҳ учун ва раббил оламин ҳидоят қилиб йўллаган Ислом муҳаббати учун уни озод қилиб юборадилар.
Умар ибни Ҳаттобнинг Замир Румия исмли чўрилари бўлар эди. У аёл Умардан аввалроқ Ислом динига мушарраф бўлганди, Ҳазрат Умар уни қаттиқ қийнаб, жуда кўп мартаба урганлари натижасида чўрининг кўзлари кўр бўлиб қолганди. Аммо шу ҳолатида ҳам раббил оламин кўрсатган йўлидан четга тоймаганди. Кўзидан ажралса-да, иймонидан айрилмаганди. Абу Бакр бу чўрини сотиб оладилар. Кейин эса Oллоҳнинг ризолиги йўлида озод этиб юборадилар. Чўрининг кўзлари ожиз бўлиб қолган пайтда қурайшлар, «мана бу мочағар Лот ва Манотнинг қарғишига қолди», деб гап-сўз юритгандилар. Уларга қараб бахтли аёл шундай деганди:
- Мавзу: Тарих
- Баҳо: 4.85 / 5
(03.02.2008 02:00:00) | (375 марта ўқилди)
Умар кўчадан келиб, эндигина истироҳат учун ёнбошламоқчи эди, қўшни аёл кириб келди:
– Менга қара, Ибн Хаттоб, сендан ёрдам сўраб чиқдим. Икки жориям саркашлик қилиб, жонимга тегяпти. Ота-боболаримизнинг динини ташлаб, анави Муҳаммад деганларига эргашаётган эмиш. Йўлга солишга кучим етмаяпти, биласан, бошимда эркагим йўқ. Сен бир таъзирини бериб қўярмикансан, деб чиқувдим.
Умарга жон кирди. Унинг вужудида ёввойи бир куч, шафқатсиз бир телба туйғу асло тинчлик бермас, фитратидаги баджаҳллик, қайсарлик, уришқоқлик ҳамиша уни гиж-гижлаб турар, қаерда жанжал-тўполон бўлса, ўша ерда Умар ҳозиру нозир эди. Ҳозир ҳам эндигина қозиққа илган қамчисини олиб, беваникига қараб юрди. Кира-солиб, она-бола Наҳдийя ва Лубайнани аямай, боши-кўзи демай савалай кетди. У «диндан чиққан» она-болани узоқ қамчилади, уларнинг юз-кўзи қип-қизил қонга беланди. Умар ора-сира уришдан тўхтаб, аёлларнинг «инсоф»га кириб, узр сўрашини кутар, аммо уларнинг шунча калтакка ҳам парво қилмай, «иймон», «иймон», деяверишлари баттар ғазаблантирарди. У яна жазавага тушганича, қамчи устига қамчи ёғдирарди.
(01.02.2008 02:00:00) | (396 марта ўқилди)
Исломга душман бўлган иккинчи куч жаҳон саҳюнизмидиp. Унинг нечоғлик хатарли эканини қуйидаги икки ҳужжат кўрсатиб беради.
1. Яҳудий файласуфларининг протоколи.
1896 йил Швецариянинг Бол шаҳрида Ҳартал бошчилигида бир гуруҳ яҳудийларнинг конференсаси бўлиб ўтди. Унда оламга ҳукмронлик қилиш ва дунё мамлакатлари ва халқларини ўз иродаларига ва амрларигa бўйсундиришнинг бутун бир шайтоний режаларини ишлаб чиқдилар. Мазкур протоколда қайд этилган режалар саҳюнийларнинг бутун олам дастури сифатида қабул қилинди. Бу протокол, фаранг аёли унинг бир нусxасини қўлга киритиб, рус ёзувчиси Нилусга юборгунча маҳфий бўлиб келди. Нилус уни таржима қилиб бутун оламга тарқатди. Бу маълум бўлгач яҳудийлар протоколнинг тарқалиб кетмаслиги ва қўлдан қўлга ўтмаслиги учун унинг нусxаларини ёқиб ташлашга интилдилар. Аммо кеч эди. У бир неча тилларга таржима этилиб бўлганди.
- Мавзу: Мақолалар
- Баҳо: 5 / 5
(31.01.2008 01:00:00) | (283 марта ўқилди)
Дарҳақиқат, Ислом ҳазораси инсоний ривожланиш тарихида муҳим рол ўйнаган. У ақида, илм, ҳукм, фалсафа, санъат, адабиёт ва бошқа майдонларда ўзидан кейинги ҳазоралар етолмаган, таъсирли ва чексиз қийматли из қолдирган. Бу нимада акс этган? Унинг қандай аҳамияти бор?
Барҳаёт Ислом ҳазораси изларини бешта асосий майдонда умумлаштириш мумкин:
Биринчиси – ақида ва дин майдонида. Оврўпада еттинчи асрдан то янги уйғониш давригача юзага келган диний ислоҳ ҳаракатларида исломий ҳазора асосларининг чуқур изи бўлган. Зеро, Аллоҳнинг бирлигини, Унинг ҳукмронликда танҳолигини, тажассум, зулм ва нуқсондан холи эканини эълон этган, Исломнинг, шунингдек, инсоннинг ибодатда, Аллоҳга боғлиқликда ва Унинг шариатини «дин кишилари» воситачилигисиз тушунишда мустақил эканини эълон этиши миллатлар онгининг ушбу кучли ва ажойиб асослар томонга йўналишида катта омил бўлди. Ўша кунларда халқлар шиддатли мазҳабий кураш ва фикрларида, ўйларида, мол ва баданларидаги дин кишиларининг ҳукмронликларига итоат занжирларида банди эдилар! Табиийки, Исломнинг Шарқ ва ғарбдаги футуҳотлари қўшни миллатларнинг ҳамма нарсадан олдин ақида асосларида таъсирланишларига олиб келди.
- Мавзу: Тарих
- Баҳо: 4.33 / 5
|

Фойдаланувчилар
 Хуш келибсиз Аноним
Аъзолар:
 Охирги аъзо: Ozodnur
 Жами аъзолар: 732
Ҳозир сайтда 5 киши онлайн

Кўп ўқилганлар

RSS

Сайтда излаш
|