Ислом оламини бўйсундириш
(14.01.2008 02:00:00)

Миссионерлардан бири Ислом оламини босқинчилар ҳукмига бўйсундиришга интилишларини шундай баён этади:

«Миссионерлик гуруҳларининг мақсади фақатгина насронийликни ёйиш бўлмай, балки Ислом оламини насроний Оврупа ҳукмига бўйсундиришдир. Насронийлик ва Ислом ўртасидаги кураш миссионерлик урушлари тугаши билан тугамайди, балки у то абад давом этадиган курашдир».

Миссионерларнинг бу режалари мусулмонлар озчиликни ташкил топган жойларида ҳам, асл аҳоли бўлган жойларида ҳам амалга оширилмоқда. Айниқса, камбағаллик, нодонлик ва касаллик каби иллатларга дучор бўлган тараққий этмаган мамлакатларда бу режа осонлик билан амалга оширилмоқда. Улар кўмак етказмоқда, шифохоналар, мадрасалар, тарбия ўчоқлари қуриб беряпти. Бу диёрларда озиқ-овқат, дори-дармон ва кийим-бошнинг баҳоси масиҳий бўлишдир.

Миссионерлар бу ҳаракатларида ўз имконларидаги барча воситаларга, хосатан, оммавий ахборот воситаларига суянишади. Улар радио ва телевидения стансаларига, газета ва журналларга, ҳатто сунъий йўлдошларга эга. Миссионерлар ўз мақсадларини кўр-кўрона эмас балки ўта пишиқ низом ва режалар асосида амалга оширади. Бунинг орқасида Бутун олам канисалар мажлиси бошчилигида бир неча миссионерлик муассасалари туради. Улар ўз режа ва мақсадларидан қай бирини амалга ошириб, қай бирини рўёбга чиқаришга ҳаракат қилиш маслаҳати учун конференса ва йиғинлар ўтказиб туришади.


Салбчи давлатларнинг миссонерларга ёрдами

Масиҳий давлатлар миссонерлик гуруҳларини мол ва ускуналар билан таъминлаб туришда қаттиқлик қилмайди. Уларга ҳар йили неча миллардлаб миқдорида ёрдам бериб туради. Бу Ислом қаршисида туриб, насронийликни ёйишга интилаётган салбчилар қувватининг кўламини кўрсатади.

Индонезияда ҳаракат қилаётган миссионерлар гуруҳи йигирма йил давомида чорак миллион мусулмонни насронийлаштиришга эришди. Яна чорак асрда бу ерни Исломдан тозалашни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишди.

Африкада Ислом жамиятлари ҳолатининг атрофлича таҳлили Африканинг бир неча мамлакатларида 900 минг мусулмон насронийликка ўтганлигини кўрсатди. Африкадаги 500 миллион толиб ва толибанинг таълими миссионерлар қўлидадир.

Филиппин ва мусулмонларни хўрлаш қиймати

Филиппинда «Ижлос» деб аталувчи жамоа бор. У католикларнинг энг хатарлиси ва мусулмонларга ашаддий қаршидир. У яширинча ташкилот бўлиб, мусулмонларнинг ерларини истило қилишни ва мусулмонларни ўз ерларидан чиқариб юборишни ўзининг биринчи мақсади қилиб қўйган. Унинг аъзолари саҳюнистлар руҳида тарбияланадилар. Бу жамоа мусулмонга бирор зарар етказган кишиларга мукофотлар қийматини белгилаб қўйган: мусулмоннинг қулоғи ва бурнига айб етказиш нархи 100 бизус, бармоғи 50, кафти ё билаги 250, кўзи 1000 бизус, деб белгиланган.

Бу гуруҳ ер юзини мусулмонлардан тозалаб, уни насронийларга мулк қилиш учун мусулмонларга қарши ўт очган. Бу нарса ҳукумат кўз ўнгида унинг қўллаб қувватлаши билан ўтмоқда.

Миссионерлик ҳақида энг янги маълумотлар

Амриқода нашр этиладиган миссионерликни ўрганувчи халқаро журнал бу соҳанинг билимдони Давид Боритдан нақл қилган миссионерлик ҳақидаги энг янги маълумотларда қуйидагилар бор: 1989 йили канисаларга тушган ионалар миқдори 151 миллиард америка долларига тенг бўлди. Мазкур йилда дунёда тарқатилган масиҳий журнал ва ўзга масиҳий даврий нашрлар сони 22700 нусха, Инжил сони 72 миллион 552 мингни ташкил этди.

Насроний ташкилотларнинг миссионерлик ишларида режалар тузиш ва амалга ошириш учун фойдаланадиган компютерлар сони 45 миллион бўлди. Оламдаги Насроний радио ва телевидения стансаларининг сони 1900 тага маҳаллий миссионерлар сони 3 миллион 865 мингга етди.

"Ислом икки ўт орасида"

UzIslam.Com, http://www.uzislam.com