|
Диққат янгилик: "Ойнинг энг яхши мақоласи" танлови
(26.01.2009 11:40:52)
UzIslam.Com сайти маъмурияти ўзбек тили ўқувчилари маънавиятини янада ошириш ҳамда улар эҳтиёжи учун зарур бўлган диний-маърифий мавзудаги асарларнинг дунёга келишини рағбатлантириш мақсадида "Ойнинг энг яхши мақоласи" танловини эълон қилади.
Танлов ҳар ҳижрий ойда ўтказилиб, ой якунида энг яхши мақола деб топилган битта ўрин учун 100 000 (юз минг) сўм пул мукофоти берилади.
Танловда диний-маърифий, ижтимоий-маданий мавзуларда аввал бошқа оммавий ахборот воситаларида, хусусан интернетда эълон қилинмаган ўзбек тилидаги мақолалар ҳамда таржима асарлар иштирок этиши мумкин.
Танловда иштирок этишни истаган инсон лотин ёки кирилл алифбосида терилган мақола-материалини UzIslam.Com сайтининг мақола киритиш бўлими орқали тақдим этиши лозим. Мақолалар ҳар ҳижрий ойнинг 20(йигирманчи)-кунигача киритилиши лозим. Ойнинг кейинги 10 (ўн) кунлигида мақолалар сайт маъмурияти томонидан сараланиб, улар орасида энг яхши мақола танлаб олинади. Бунда UzIslam.Com форумида мақолаларга берилган овозлар ҳамда сайт орқали билдирилган муносабатлар инобатга олинади.
Биринчи ўринга лойиқ деб топилган мақола муаллифи кейинги ойнинг дастлабки беш куни ичида мукофотни қабул қилиб олади. Агар бирдан ортиқ мақолалар ғолиб деб топилса, мукофот пули ғолиблар ўртасида тенг тақсим қилинади.
Аллоҳ хоҳласа, илк танловимиз яна икки кундан сўнг бошланади.
Марҳамат, танловда иштирок этинг.
|