|
Қуръон мусобақаси саволлари
Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм. 1. Қуръон карим қайси ой, қайси вақтда нозил бўлди? Далиллари? 2. Қуръонда келган «Байтул-атийқ» нима? 3. Қуръонда келган «Байтул-маъмур» нима? 4. Дунёда инсонлар учун қурилган биринчи уй – илк маъбад (ибодатгоҳ) қайси? 5. Аллоҳ таъолонинг Қуръонда келган исм-сифатлари қайсилар? 6. Қуръонда номи келган пайғамбарлар кимлар? 7. Каъбани бунёд этган зотлар кимлар? 8. Масжидул-Ақсони ким қурдирган? 9. Қуръонда зикр қилинган «тақво пойдевори устида қурилган масжид» қайси масжид? 10. «Машъарул-ҳаром» қаерда ва у ерда нима амал қилинади? 11. Отасиз яралган пайғамбарлар кимлар? 12. Онадан туғилмаган пайғамбар ким? 13. Одамзотдан илм, дарс олмаган пайғамбарлар кимлар? 14. Одам алайҳиссалом билан Момо Ҳаввонинг тавба сўзлари нимадан иборат? 15. Инсониятнинг турли халқлар, миллатлар, эл-элат ва қабилалар қилиб яратилишининг ҳикмати нимада? 16. Тақвим - йил, ой, кун ҳисоблари ва ҳикмати қайси оятларда билдирилган? 17. Таҳорат тартиблари (ва фарзлари) Қуръонда қандай баён қилинган? 18. Ғусл ҳақида қайси оятда билдирилган? 19. Таяммум шартлари қандай ва қайси оятларда билдирилган? 20. Намоз мўъминлар учун фарз эканлигининг далили қайси оят? 21. Беш вақт намознинг белгили вақтларига далил қилинган оятлар қайсилар? 22. Қуръонда келган «солатул-вусто» - ўрта намоз қайси намоз? 23. Намознинг мусофир учун қисқартирилиши қайси оятда баён қилинди? 24. Қуръонда келган энг яхши либос қайси либос? 25. Қуръонда келган «Аҳли байт» ифодасига кимлар киради? 26. Қуръонда ўз номи билан зикр қилинган ягона саҳоба ким? 27. Нуҳ алайҳиссаломнинг кемасига олинган жуфт-жуфт ҳайвонлар қайсилар? 28. Қуръонда номи айтилган, Мусо алайҳиссаломга хиёнат қилган ва ер ютган бой ким? 29. Қибтийлар кимлар? 30. Назофат (моддий-маънавий покликлар) ҳақида қайси оятларда баён қилинган? 31. Қуръонда номи зикр қилинган қавмлар (халқлар) қайсилар? 32. Қуръони каримдаги жой номлари: мамлакат, шаҳар, тоғ (тепалик) ва водийлар қайсилар? 33. Қуръони каримда зикр қилинган масжидлар (маъбадлар, байтлар) қайсилар? 34. Яҳудийлар Мисрга ким билан келди ва ким билан чиқиб кетди? 35. Қасдан одам ўлдирган солиҳ зот ким ва унга эътироз билдирган пайғамбар ким? 36. Ўзининг ҳалокати учун бўлажак пайғамбарни тарбият қилиб улғайтирган ҳукмдор ким? 37. Тоғда чилла ўлтирган пайғамбар ким? Далили? 38. Худоликни даъво қилган ҳукмдорлар кимлар? 39. Қийналиб сабоқ олган, савол ва эътирозлари туфайли устозидан ажралган Пайғамбар ким? 40. Пайғамбар (с.а.в.) аёлларидан энг биринчи бўлиб Аллоҳни, Унинг Расулини ва охират диёрини танлаган аёл ким? 41. Қуръонда номи айтилган вазир ким? 42. Шамолларнинг урчитувчи: чанглатувчи ва булутларни тўлишитирувчи қилиб юборилгани ҳақидаги оят қайси? 43. Тош ёғдирувчи бўрон юборилиб, қўрқинчли овоз тутиб, ер ютиб ва сувда ғарқ этилиб ҳалок қилинган қавмлар қайсилар ва уларнинг жиноятлари нимадан иборат эди? 44. Кўзларини йўқ қил(иб кўр қилиб ташла)ган, ерлари остин-устун қилинган, юртлари (қасабалари) кўтариб, ағдариб уриб, ерга ботирилган қавмлар қайсилар ва жиноятлари нимадан иборат эди? 45. Бинолари пойдевлорларидан қўпориб ташланган (шамол ва зилзила билан) тепаларидаги шифт устига қулаб тушган қавмнинг жиноятлари нимадан иборат эди? 46. Устларига айри-айри тўфон, чигиртка, ҳашарот, қурбақалар ва сувларига қон балолари юборилган қавм қайси эди ва жинояти нимадан иборат эди? 47. Ийсо алайҳиссаломга берилган беш мўъжиза нималардан иборат? 48. Мусо алайҳиссаломга берилган тўққиз мўъжиза ва далил қайси оятларда билдирилган ва бу мўъжиза ва далил нималардан иборат? Далллари? 49. Биби Марямнинг Раҳмон бўлмиш Аллоҳ учун назр қилган рўзаси қандай рўза эди? 50. Кўнгилдан кечган ёмонлик фикрлари учун қиёмат кунида ҳисоб ва жазо борми-йўқми? 51. Икки боғдор биродардан бирининг боғи нима сабабдан барбод бўлди? 52. Ҳукмдорга: «Сенинг сўзинг фақат дунёда ўтади (охиратда ўтмайди)!» - деган зотлар кимлар? 53. Мўъжизадан олдин куфр аҳли билан бирга бўлиб, мўъжизадан кейин дарҳол иймон келтириб, шаҳид бўлган зотлар кимлар? 54. Қуръонда қабрлари бошида ёдгорлик ўрнатиш ҳақида баҳс қилинган зотлар кимлар ва улар учун қандай иморат 7барпо қилинди? 55. Қуръонда номлари келган зотлардан пайғамбар эканлиги ёки пайғамбар эмаслиги ҳақида илмда ихтилоф қилинган зотлар кимлар? 56. Луқмон алайҳиссалом ўз ўғлига насиҳат қилган тўққиз нарса нима? 57. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган беш нарса (ғайб калитлари) қайсилар? 58. Аллоҳнинг ҳузуридан илм ва раҳматга (нубувват ёки узоқ умрга) эга бўлган зот ким? 59. «Аллоҳнинг зикри улуғдир (ибодатларнинг улуғидир») деган маънодаги оятда келган «зикр»нинг таъвили нима? 60. Энг хунук овоз қайси ҳайвоннинг овози? 61. «Менинг Раббим қуёшни шарқдан чиқарди, қани, сен уни ғарбдан чиқар!» деган пайғамбар ким ва бу сўз қайси ҳукмдорга айтилди? 62. Кема ясаган ва кемачиларнинг пири бўлган пайғамбар ким? 63. Арралаб қатл қилинган пайғамбар ким? 64. Қайси пайғамбар даврида ер юзида иймонсиз қолмади? 65. Сабр тимсоли бўлган пайғамбар ким? 66. Тошдан туя чиқарган пайғамабар ким? 67. Руҳуллоҳ ким? 68. Аллоҳ таъоло билан ўзига хос сўзлашган пайғамбар ким? 69. Китоб берилган пайғамбарлар кимлар ва уларга қайси илоҳий китоблар берилди? 70. Қуръондан энг биринчи нозил бўлган ояти карималар қайсилар ва маънолари қандай? 71. Қуръондан энг сўнгги нозил бўлган ояти карима қайси ва маъноси қандай? 72. Қуръони каримда масофалар қандай ўлчов билан ҳисоблаб билдирилган? 73. Аллоҳ ҳузуридаги бир кун инсонлар саноғидаги қанча вақтга тенг? 74. Аллоҳга ва унинг Расулига итоат этган киши қандай натижаларга эришади? Камида еттита далил келтиринг. 75. Расулуллоҳ (с.а.в.)га итоат этган киши қандай итоат мақомига эришган бўлади? 76. Эътикофнинг Қуръони каримдан далили борми? 77. Чумолилар сўзини эшитган ва уларнинг ҳурматига сазовор бўлган пайғамбар ким ва натижада у зот нима деб дуо қилган? 78. Ота-ўғил ҳам пайғамбар, ҳам ҳукмдор (подшоҳ) бўлган зотлар кимлар? 79. Қуръонга кўра тушлар таъбири илми ато этилган пайғамбар ким? 80. Қушлар ва ҳайвонлар тилини билган пайғамбар ким? 81. Дарахтдан Аллоҳнинг овозини эшитган пайғамбар ким? 82. Аллоҳдан ўликларни қандай қайта тирилтиришини кўрсатиб беришини сўраган ва бунга шоҳид бўлган пайғамбар ким? 83. Аллоҳни кўрмоқчи бўлган ва ҳушидан кетган пайғамбар ким? 84. Аллоҳ таъолони кўз билан кўриш жоизми? Далиллари? 85. Иброҳим алайҳиссаломнинг отаси ҳақида истиғфор сўраб дуо қилишининг сабаби нимада? 86. Шамоллар ниманинг хушхабари қилиб юборилган? Тўртта далил келтиринг 87. Сулаймон алайҳиссаломга берилган шамолнинг эсиш ва қайтиш масофаси қанча йўл? 88. Қуръонда «қалби салим» васфи билан зикр қилинган пайғамбар ким? 89. Моида – дастурхон қайси қавмга тушди ва ундан олдин қавмга қандай шарт қўйилди? 90. Қуръонда келган «ъадас» қайси неъмат? 91. Аллоҳ(нинг фаришталари) билан Лут алайҳиссалом ҳақида уни ва у билан бирга бўлган мўъминларни ҳалок қилмаслик керак деб мужодала қилган пайғамбар ким? Далили? 92. Маймунга айланганлар қайси қавмдан ва қайси гуноҳлари учун маймунга айланган? 93. Тўнғизга айланганлар қайси қавмдан ва нима учун тўнғизга айланган? 94. Ўз давридаги ўғил болаларни ўлдиришга ҳукм қилган ҳукмдорлар кимлар? 95. Ислом ақоидида чиқиши ҳақ бўлган Даббатул-арз - ер ҳайвони оятга кўра қачон чиқади ва бу гапирувчи ҳайвон инсонларга нима деб гапиради? Далили? 96. «Тақво» сўзи Қуръонда қанча ўринда келган ва бу сўзнинг луғавий ва истилоҳий маънолари қандай? 97. Қуръонда Ҳазрати МуҲаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларига ва бўлажак Қуръон ва суннат (ҳикмат) хусусида дуо қилган пайғамбарлар кимлар? 98. Қуръонда келган ва инсонга берилган «омонат» нима? 99. «Лаҳумул-бушро фил ҳайотид-дунё ва фил охироҳ» оятидаги мўъминларга дунёда берилган хушхабар нимадан иборат? 100. «Лаҳумул-бушро фил ҳайотид-дунё ва фил-охироҳ» оятидаги мўъминларга охират учун берилган хушхабар нимадан иборат? 101. Ҳазрати МуҲаммад мустафо соллаллоҲу алайҲи ва салламнинг Қуръонда келган исмлари ва исм-сифатлари қайсилар? 102. Ҳазрати МуҲаммад Мустафо соллаллоҲу алайҲи ва салламнинг Инжилда келган номлари қайси? 103. Ҳазрати МуҲаммад (соллаллоҲу алайҲи ва саллам)нинг муборак номлари Қуръонда неча ўринда, қайси оятларда зикр қилинган? 104. Қуръонда Ҳазрати РасулуллоҲ соллаллоҲу алайҲи ва салламнинг васфлари баён қилинган энг муҲим оятлар қайсилар? Камида бешта мисол келтиринг. 105. Қуръонга кўра Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) билан бирга бўлган зотларнинг васфлари қандай? Камида учта далил бўлсин. 106. Ҳазрати РасулуллоҲ (с.в.а.)нинг ҳижратлари ҳақида сўзловчи оят қайси? 107. Пайғамбарларнинг баъзилари баъзиларидан устун эканлиги қайси оятда баён қилинган? 108. Забурнинг бугунгача келган шак-шубҳасиз сўзлари қайси сўзлар? 109. Тавротнинг бугунгача келган шак-шубҳасиз сўзлари қайси сўзлар? 110. Қуръонда «буруж» («буржлар») ифодаси қайси оятларда келган ва «бурж»ларнинг маъноси нима? 111. Қуръонда келган «тоғут»нинг маъноси нима? 112. Қуръондаги «Ъурватул-вусқо» - ҳеч қайчон узилиши бўлмайдиган мустаҳкам ҳалқа нимадан иборат? 113. Аҳли китобларнинг сўйган жонлиқлари ҳалолми-йўқми? Далилини келтиринг. 114. Меърож мўъжизасига далил бўлган оятлар қайсилар? 115. «Қоба қавсайн» нима? 116. Қуръонда зикр қилинган ҳурматли – улуғланган, муқаддас ойлар қайсилар ва бу ойларнинг ҳурматини сақлаш нимадан иборат? 117. Қиёмат кунида пайғамбарлар кимларга гувоҳ бўладилар ва ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) кимларга гувоҳ бўладилар? 118. Пок ва тўғри эканлиги Қуръон билан собит бўлган аёл ким? 119. Қуронда келган «соҳиб» - ғордаги дўст (ёри ғор) ким? 120. Қуръонда номлари билан (хитоб қилиб) чақирилган пайғамбарлар ва ҳаким зотлар кимлар? 121. Қуръонда «Аййуҳан-набий» - «Эй пайғамбар» деб чақирилган зот ким? 122. Ўз Ўғлини энага сифатида ёлланиб эмизган аёл кимнинг онаси? 123. Шафоъатга далил бўлган оятлар қайсилар ва уларнинг мазмуни нимадан иборат? 124. Аллоҳ амални (қурбонликни, хайрни) кимлардан қабул қилади? 125. Қуръонда келган «фурқон» сўзининг маъноси нима ва Аллоҳ таоъоло кимларга фурқон ато этади? 126. Қуръони каримнинг Қуръони каримда келган номлари қайсилар? 127. Ҳазрати РасулуллоҲ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларига хос фарз қилиб буюрилган ва бошқаларга ихтиёрий неъмат бўлган нарса нима? 128. Ҳазрати РасулуллоҲ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларига хос буюрилган ва бошқа мўъминларга манъ қилинган нарса нима? 129. Қуръонда амр қилинган мусобақа қайси мусобақа? 130. Аҳли суннат вал-жамоат фиқҳида (Китоб ва суннатдан кейин) қиёс ҳукмига далил бўлган ояти карима қайси ва бу қайси тафсирда билдирилган? 131. Инс ва жин қавмлари нима ҳикмат ва мақсад билан яратилди? Далили. 132. Тарозудан ва ўлчовдан уриш қайси сура, қайси оятларда манъ этилди? Тўлиқ далиллар келтиринг. 133. «Сижжийн» нима? 134. «Иллиййун» нима? 135. Қуръонга кўра Аллоҳ кимларни севар? 9-10та далил келтиринг. 136. Қуръонга кўра Аллоҳ кимларни севмас? 9-10та далил келтиринг. 137. Ҳаж мавсумида тижоратга рухсат берувчи оят борми? 138. Қуръонга кўра садақанинг турлари қайсилар ва яхшироқ садақа қайси? 139. Қуръонга кўра закот кимларга (неча тур инсонларга) берилади? 140. Қуръонга кўра салом бериш ва жавоб қайтариш одоби қандай? 141. Қуръонга кўра «ўликлар» деб ҳисоблаш мумкин бўлмаган шахслар кимлар? 142. Инсон қайси яқин кишиларининг уйида таъомланиши мумкин? 143. Шифо эканлиги Қуръонда билдирилган неъмат қайси? Далили. 144. Мутъа (вақтинчалик никоҳ)нинг ҳаром эканлиги оятлар билан исбот қилинганми? 145. Қуръонда намоз билан ёнма-ён энг кўп марта буюрилган ибодат қайси? 146. Қуръонга кўра рўзанинг мақсади, ҳикмати нима? 147. Қуръонга кўра Аллоҳнинг масжидларини кимлар обод қилади? 148. Қуръонга кўра тақво фазилати қандай неъмат ва эҳсонларга сабаб бўлади? 149. Қуръонда ота-она ҳақида келган муҳим дуолар қайсилар? 150. Аллоҳнинг азобини кўргандан кейин иймони қабул бўлган қавм қайси қавм? Далили. 151. «Ҳужурот» сурасида манъ этилган ишлар қайсилар? 152. Ўлган яқин кишисининг гЎштини ейдиган кимса ким? 153. Қорнини олов билан тўлдирадиган кимсалар кимлар? 154. Қуръонга кўра ота-она (эр-хотин) ётган ётоққа кириш-кирмаслик одоблари қандай? 155. Денгизчи капитан Кустонинг Исломга келишига сабаб бўлган оят қайси? 156. Қуръонга кўра денгизда ва қуруқликда фасодга сабаб бўлган нарса нима? 157. Балиқ қорнида тасбиҳ айтган пайғамбар ким ва тасбиҳи нимадан иборат? 158. Беҳуда сўзни сотиб олувчилар ҳақидаги оятда келган «Лаҳвал-ҳадис» - «беҳуда сўз»нинг замонавий таъвили нимадан иборат? 159. Қуръонга кўра, дунёда мўъмин кишининг бошига тушадиган мусибат, кулфат сабаби нима? Далили. 160. Қуръондаги: «Ё Раббий! Менинг қавмим ушбу Қуръонни (ва унинг ҳукмларни) тарк этилган ҳолда ташлаб қўйдилар!» - деган шикоят кимнинг тилидан баён қилинган ва бу оят ҳукмига кимлар киради? 161. Қурбонлиги қабул бўлган инсон ким? 162. Ер юзидаги биринчи қотилликни ким содир қилди? 163. Ўликни дафн қилишни инсонга ким Ўргатди? 164. «Фитна одам ўлдиришдан кўра ёмонроқ» деган маънодаги ояти каримадаги «фитна»нинг таъвили нима? 165. «Эй иймон келтирганлар! Иймон келтиринглар!» - деган ояти кариманинг таъвили қандай? 166. Қуръонда сажда оятлари нечта? (Сура номлари ва оят рақамлари.) 167. «Сабъул-масоний» нима? 168. Иблиснинг Ҳақ раҲматидан қувилишига нима сабаб бўлди? 169. Қандай тоифа инсонлар жаннатга кирмайди? 170. Қуръони каримга кўра кечириладиган бир қисм (баъзи) гуноҳлар қайсилар? Қолгани-чи? Бир қанча далиллар келтиринг. 171. Инсонларга сеҳрни ўргатган икки фаришта қайсилар ва улар нима деб сеҳрни ўргатишар эди? 172. Олов ичида (дўзах қаърида) ўсадиган дарахт қайси, у нима сабабдан яратилган ва қайси оятдларда зикр қилинган? 173. Дўзах вазифадолари бўлмиш фаришталар (забонийлар) саноғининг ўн тўққизта эканлиги сабаби нима? 174. Ўз пайғамбарларини ёлғончига чиқарган қавмлар қайсилар ва уларнинг оқибати қандай бўлганлиги қайси оятларда баён қилинган? 175. Қуръондаги «машриқайн ва мағрибайн» - «икки шарқ ва икки ғарб» ифодалари қайси оятларда келган ва уларнинг тўғри таъвили қандай? 176. Қуръондаги «машориқ ва мағориб» - «шарқлар ва ғарблар» ифодаси қайси оятларда келган ва уларнинг тўғри таъвили қандай? 177. Қабр ҳаётига ва қабр азобига далил қилинган оятлар қайсилар? 178. Аллоҳнинг уйларини – масжидларни тоза-покиза сақлаш лозимлиги ҳақидаги ҳукмга асос бўлган оят қайси? 179. Қиёмат мезонига (тарозуга) далил қилинган оят қайси? 180. Ҳавзи Кавсарга далил қилинган оят қайси? 181. Қуръонга кўра кимларни дўст ва сирдош тутиш мумкин? 182. Тавбаи насуҳ нима? 183. Нафс ва унинг турлари нималардан иборат? 184. Нафс тарбиясига оид оятлар қайсилар? 185. Нафсни бахилликдан сақлаш лозимлиги қайси оятларда билдирилган? 186 Пайғамбар (с.а.в.)га қарши ҳаракат қилган ва узотга итоат этишни истамаган кимсаларнинг оқибати Қуръонда қандай билдирилган? 187. Қуръонда «муборак дарахт» деб зикр қилинган дарахт қайси? 188. Ов ва овчилик ҳақида қайси оятларда баён қилинган ва уларнинг мазмун ва таъвиллари нимадан иборат? 189. Ҳаром нарсани ейишга рухсат борми? Таъвили билан баён қилинг. 190. Рибо (фоиз) ҳақида Қуръонда ҳандай ҳукмлар баён қилинган? 191. Кундуз куни ишлаш, меҳнат қилиб (ризқ) топиш ҳақида қайси оятларда билдирилган? 192. Осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида мўъминларни тафаккурга ундовчи оятлар қайсилар? 193. Қуръонда зикр қилинган пайғамбарлардан ҳозирда ҳаёт бўлган зот борми? 194. Ислом ақоидида асос бўлган Аллоҳнинг раҳматидан умид узмаслик далили қайси оят? 195. Аллоҳ севгисига эришиш йўли Қуръонда қандай билдирилган? 196. Ийсор, яъни жавонмардлик намунаси Қуръонда қандай баён қилинган? 197. Дин биродарлигининг шартлари «Тавба» сурасида қандай баён қилинган? 198. Жаннати Фирдавсга эришадиган мўъминларнинг сифатлари қайсилар? 199. Жаннатда қандай дарёлар (анҳорлар) бўлади? Далиллари? 200. Мўъминлар жаннатдан Аллоҳнинг жамолини кўражагига далил бўлган оятлар қайсилар? Унутманг: жавобларни топшириш ва йиғиб олишнинг охирги муддати 1430 йил, 21-рамазон куни, ифторлик вақтигачадир. |
UzIslam.Com, http://www.uzislam.com