«Ҳолва!» деган билан оғиз чучимайди!
(24.11.2009 14:36:08)

Бутун инсоният олдида масъул ва бурчдор эканлигини ҳис қилган ҳолда, бугунги кунда дунёда бўлаётган воқеаларни исломий нуқтаи назардан диққат билан кузатиб бораётган ва зарур чораларни кўриб қўйиши керак бўлган инсонлар сифатида жамиятимиз ҳаётига назар ташлар эканмиз, кейинги пайтларда бир манзаранинг шоҳидига айланаяпмиз:
Ёзги таътилда дачага бориб ором оладиган, шаробхўрлик, ҳар хил кўнгилхушликлар қилиб, пляжларда яланғоч бўлиб олиб роса хуморидан чиқадиган динимиз душманлари ҳижобга кириш, бошга рўмол ўраб юришлик, чўчқа гўштини истеъмол қилишдан сақланишлик ва ҳоказо, Қуръон амрлари ва шариат ҳукмларига ҳужум қилишган эди. Бу сафар ҳам улар қиш ойларида порнография балосига, беҳаёлик разолатига маҳкам ёпишиб олишди.

Маълумки, «порно» сўзи юнон тилида «суюқоёқ, фоҳиша» дегани бўлиб, порнографик нашрлар эса мавзуси фаҳш – ахлоқсизлик, бузуқликка йўналтирилган, инсоннинг шаҳвоний ҳисларини қўзғайдиган ёзув, сурат, магнит тасмаси ёки кассеталардан иборатдир.

Бунақа нашрларнинг бир пайтда бирдан пайдо бўлишини айрим давлат арбоблари «ҳаракат бир марказдан туриб бошқарилаяпти» деб баҳоламоқдалар. Табиийки, у жанжалкаш нашрлар бу фикрга жуда қаттиқ қарши чиқишди ва уни туҳмат деб ҳисоблаб, мутлақо инкор қилишди. Аммо бу гапларига ҳеч кимни ишонтира олишмаганга ўхшайди. Жумладан, дунёвий бир журналнинг бу масалага бағишланган мақоласи эътибор билан ўқиб чиқишга арзийди. Унда ёзилишича: Декабрь ва январь ойларида «Эркаклар журналлари» бозорида ҳам қаттиқ мафкуравий курашлар бўлиб ўтди. Бу майдонга янги кирганлардан бири, яъни келиб чиқиши Италияга бориб тақаладиган Pm журнали ўзини изма-из таъқиб қилиб келаётган Pb журналини Америка империализмининг (АҚШнинг бошқа мамлакатлар ва инсонлар жамиятини сиёсий, иқтисодий, диний ва маданий жиҳатдан ўз таъсири остига олишга йўналтирилган фаолияти) эстетик қарашларини ўлкамизга зўрлик билан сингдиришга уринаётганликда айблаб, Олд Осиё эстетик қарашларини кун тартибига қўяр экан, айни пайтда бозорнинг эски етакчи нашрларидан бири E... журнали миллий эстетик нормаларимизни ҳимоя қилган ҳолда, хоҳ Pm ва хоҳ Pb журнали бўлсин, иккаласининг ҳам асосий ҳамкорлари ва манбаи хорижда эканлигини эълон қилди...

Инсон ҳаёти ва ҳақ-ҳуқуқларининг, саломатлигининг, хотинлар, жинсий севгининг (ишқи авомнинг) мана шунақа энг бўлмағур йўллар билан товарга айлантирилиши; аслида ҳаммаси бир-бири билан кенгашиб, ўзаро келишган ҳолда иш юритадиган журнал бошқарувчиларининг эса номига даҳанаки жанг қилишаётгандек бўлиб кўриниб, яъни сохта жанжал-тортишув ташкил қилиш воситаси билан аслида уларнинг фаолият курсисини ағдаришга қаратилган ҳаракатнинг-да мазах қилиниши ва товарга айлантирилиши билан якунланди.

Назаримизда, порнографик нашрларнинг шунча огоҳлантириш ва танқидлардан, афишаларининг йиртиб ташланиши ва халқнинг қаттиқ норозилигидан кейин ҳам, ҳатто уларнинг устидан жиноий иш қўзғатилган бўлса-да, ҳамон ақли кирмаганга ўхшайди.

Шуниси ҳақиқатки, бу масалада жуда кучли чора-тадбирлар кўришимиз керак. Чунки ёмонликни йўқотиш учун сўз билан танқид қилиш етарли бўлмайди, амалий чоралар кўриш зарур; «ҳолва!» деган билан оғиз чучимайди, яхши нарсаларни исташнинг ўзи етарли эмас, амалий ва самарали ҳаракатларга киришишимиз, ушбу долзарб масаланинг ижобий ечимини бизга жуда қимматга тушса ҳам қўлга киритишимиз шарт.

Шунинг учун муҳтарам ўқувчилар:

  • Порнографик (бузуқи) ва зарарли нашрлар учун бойкот эълон қилинглар, яъни улар билан умуман алоқаларингни узинглар. Ҳар қандай ҳолатда ҳам сотиб олманглар, агарки ичида бир дона бўлса ҳам беҳаё расм бор бўладиган бўлса бунақа нашрларни асло олманглар. Шуни ёдингиздан чиқармангки, улар сизларнинг пулингизга яшаб, кучаядилар.

  • Ўзингизнинг, атрофингиздагилар, фарзандларингизнинг иродаси ва нафсининг тарбиясига жуда катта эътибор беринг. Чунки ҳар қандай ёмон ишни нафсига ва шайтонга қул бўлган инсонлар ўйлаб чиқармоқда ва етилтирмоқда. Қонуний тақиқлар бу борада кифоя қилмаяпти. Аслида буларнинг барчасига ҳақиқий имоннинг, гўзал ахлоқ, тасаввуф ҳаётининг, нафс тарбияси, Аллоҳдан қўрқиш, масъулият ҳиссининг йўқлиги сабаб бўлмоқда.

  • Сизга ва оила аъзоларингизга олий мақсадингизга мос равишда таълим-тарбия берадиган нашрларни аниқлаб билинг, қидириб топинг, севиб мутолаа қилинг ва ривожланишига, равнақ топишига моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам беринг; чунки Аллоҳ йўлидаги жиҳоднинг энг муҳим тармоқларидан бири ҳам мана шудир.

«ISLAM» журналининг 1986 йил апрель сонига ёзилган мақола.

UzIslam.Com, http://www.uzislam.com