Янгиликлар

Ушбу мавзу ичида қидириш: Қуръон

[ Бош саҳифага | Янги мавзу танланг ]

Қуръони карим нима?

(08.09.2009 00:05:00) | (138 марта ўқилди)

يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءتْكُم مَّوْعِظَةٌ مِّن رَّبِّكُمْ وَشِفَاء لِّمَا فِي الصُّدُورِ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ

"Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, қалбингиздаги(ёмон туйғуларга, ботил ақидаларга, дард ва сиқилиш)ларга шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат (бўлмиш Қуръон) келди." ("Юнус" сураси, 57.)

Аллоҳ Таолонинг муқаддас китоби Қуръони каримни ҳар қанча ўқисак, ўргансак, тахлил қилсак, шунчалик оз. Қуръон бизга Аллоҳни танишимиз учун, оқ билан қорани ажратишимиз учун, дунёга нима учун келганимизни, қайси амалларни бажаришимиз лозиму қайсиларидан сақланишимиз лозимлигини ўргатадиган, қилган ишларимизнинг натижаси ҳақида хабар берувчи, қисқаси, Аллоҳ таолонинг инсонлар учун кундалик дастурул амал сифатида нозил қилган китобидир. Бу қўлланма аслида нимаю, биз уни қайси мақсадларда фойдаланмоқдамиз? Уни қанчалик даражада ўқимоқдамиз? Ўқилганларни қанчалик уқимоқдамиз? Уқиганларимизга қанчалик амал қилмоқдамиз? Келинг шу ҳақда озгина фикр алмашсак.

Аср сураси

(25.08.2009 13:35:00) | (102 марта ўқилди)
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан.

1-2. Аср (вақти)га қасамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир. 3. Фақат имон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига Ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу Ҳақ йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топувчидирлар).

«Мунир» тафсиридан


Суранинг номланиши

Сура Аллоҳнинг асрга қасами билан бошлангани учун "Аср сураси" деб номланган. Аср узоқ замондир. У муддат турли ажойиботларни, хурсандчилигу хафачиликни, соғлигу касалликни, бойлигу камбағалликни, иззату хўрликни ўз ичига олади.

Қурайш сураси

(17.08.2009 01:05:00) | (94 марта ўқилди)


Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан.

1-2. Қурайшга осон қилиб қўйилгани — уларга қиш ва ёз сафари осон қилиб қўйилгани учуноқ; 3. Улар мана шу Уйнинг Парвардигорига ибодат қилсинлар! 4. У Зот уларни очликдан (қутқариб) таомлантирди ва хавфу хатардан тинч қилди.

Ваҳба Мустафо аз-ЗУҲАЙЛИЙ



«Мунир» тафсиридан

Суранинг бошида Қурайшга Аллоҳ неъматларини эслатгани учун "Қурайш сураси" деб номланган.

Сура ичига олган нарса

Маккада туширилган бу сурада Макка аҳлига, яъни, Қурайшга Аллоҳ берган бир неча неъматлар саналган. Аллоҳ уларнинг сўзларини бир қилди. Ўзларини иноқ қилиб, бой-бадавлат яшашлари учун қишда Яманга ва ёзда Шомга эркин тижорат сафарига чиқиш имкониятини берди. Ва уларга омонлик шаҳрида бирор киши билан низолашмасдан хотиржам ва тинч яшаш неъматини ато этди: "Улар мана шу Уйнинг Парвардигорига ибодат қилсинлар. У Зот уларни очликдан (қутқариб) таомлантирди ва хавфу хатардан тинч қилди".

Қалам ва инсон

(02.07.2009 21:30:00) | (134 марта ўқилди)
Маълумки, Аллоҳ таоло ўзининг муқаддас каломидаги кўплаб оятларда ақл юргизувчи кишиларни У яратган борлиқлар ҳақида тафаккур қилишга ва Унинг ўзигагина таслим бўлишга чақирган. Бундай турдаги оятларга "Албатта, осмонлару ернинг яратилишида, кечаю кундузнинг алмашиб туришида, одамларга манфаатли нарсалари ила денгизда юриб турган кемада, Аллоҳнинг осмондан сув тушириб, у билан ўлган ерни тирилтириши ва унда турли жондорларни таратишида, шамолларни йўналтиришида, осмону ер орасидаги итоатгўй булутда ақл юритувчи қавмлар учун белгилар бор" (Бақара сураси, 164 оят) ва "Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор" (Оли-Имрон сураси, 190 оят) кабиларни мисол келтириш мумкин.

Борлиқнинг яратилишига доир ҳақиқий тафаккур инсоннинг аслида ким эканлиги, қандай мақсадда бу дунёга келганлиги ва нималар қилиши лозимлигини англашига ёрдам беради. Энг кичик микрозарралардан тортиб, сарҳад билмас коинотдаги барча мавжудотлар аслида Аллоҳга элтувчи воситадир.

Қуръони карим унга ёпишганни Аллоҳга етказади

(12.04.2009 07:00:00) | (344 марта ўқилди)
Қуръони карим оламларнинг Рабби бўлмиш Аллоҳ таолонинг (ж.ж.) фариштаси Жаброил (а.с.) орқали охирзамон пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий қилган, мусҳафларда ёзилган, тавотир йўл билан нақл қилинган, ибодатда ўқиладиган, қиёматга қадар мўъжиз (ожиз қолдирувчи) каломидир.

Унинг бир учи Раббимизда, бошқа учи эса бизда бўлган, унга ёпишганни Аллоҳга етказадиган1, имон келтириб, амал қилувчиларга дунёда шарафни, охиратда эса саодатни таъминловчи, нурли, тотли, қутлуғ китобдир2. Уни инкор қилувчилар, масхара қилувчилар учун эса ҳасрат ва пушаймонликдир3. Аллоҳнинг каломининг бошқа каломлардан фазли худди Аллоҳнинг Ўз махлуқотларидан фазлига ўхшайди4.

Қуръони карим у билан Аллоҳга ибодат қилинадиган шарафли китобдир. У билан намоз ўқилади5, зикр қилинади, тафаккур қилинади, қалб нозиклашади, кўнгил покланади6, ибрат олинади, йиғланади. У шундай муқаддас китобки, уни ўқиган кишининг, жамоатнинг, ўша ҳудуднинг устига сакина7 ва хотиржамлик тушади. У билан қалблар ҳузур топади. Уни билиш фазилат, унутиш эса ҳалокатдир8.

Вал-одиёт сураси

(09.07.2008 00:00:00) | (257 марта ўқилди)


Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан.

1-2-3-4-5. (Аллоҳ йўлида) харсиллаб чопадиган, (чопган пайтида туёқларидан) чақмоқлар чақадиган, тонг пайтида (ёв устига) бостириб борадиган, бас, ўшанда чанг-тўзон кўтариб, шу (чанг-тўзон) билан (душман) жамоасининг қоқ ўртасига кириб келадиган (от)ларга қасам: 6. Шак-шубҳасиз, (кофир) инсон Парвардигори (унга ато этган неъматлар)га кўрнамаклик қилгувчидир. 7. Ва, шак-шубҳасиз, у бунга (ўзининг бу ношукрлигига) гувоҳдир. 8. Ва, шак-шубҳасиз, у мол-дунё муҳаббатига жуда қаттиқ (берилгувчи)дир. 9. Ахир у билмасмики, (Қиёмат қўпиб), қабрларнинг ичидаги нарсалар (жасадларга қайта жон ато этилиб ташқарига) чиқарилганида 10. Ва диллардаги сирлар ошкор қилинганида — 11. Ана ўша Кунда, шак-шубҳасиз, Парвардигорлари улардан (яъни, барча халойиқнинг дунё ҳаётида қилиб ўтган ишларидан) огоҳ(хабардор)-ку!

Ваҳба Мустафо ЗУҲАЙЛИЙ


«Мунир» тафсиридан

Бу сура мужоҳидларнинг душман устига шитоб билан бостириб борувчи отларига (одиётга) қасам билан бошлангани учун "Одиёт" деб номланган.

Қориъа сураси

(21.06.2008 14:00:00) | (232 марта ўқилди)


Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

1. (Даҳшатлари билан кишилар қалбини) қаттиқ қоқувчи (Қиёмат)! 2. У қаттиқ қоқувчи недур?! 3. (Эй инсон,) қаттиқ қоқувчи (Қиёмат) нима эканини сен қаердан билар эдинг?! 4. У Кунда одамлар тўзғитиб юборилган парвоналар каби бўлиб қолурлар! (Яъни, қабрларидан чиқишиб, Қиёмат даҳшатидан ўзларини ҳар ёнга уриб-тўзиб кетадилар). 5. Тоғлар эса титилган жун каби (осмонда учиб юрадиган) бўлиб қолур! 6-7. Бас, энди (у Кунда) кимнинг тортилган (яхши амаллари) оғир келса, ана ўша (киши ҳар бир инсон) рози бўладиган — орзу қиладиган ҳаётда бўлур. 8-9. Энди кимнинг тортилган (яхши амаллари) енгил келса, унинг жойи "жарлик"дир! 10. Унинг нима эканини қаердан ҳам билар эдинг?! 11. (У) қизиган дўзахдир!

Ваҳба Мустафо ЗУҲАЙЛИЙ

Сура "ал-Қориъа" калимаси билан бошлангани учун шундай аталган. "Ал-Қориъа", "ал-Ҳааққа", "ат-Томмаҳ", "ас-Соххаҳ", "ал-Ғошия" Қиёмат куни номларидир. Қўрқинчлари қалбларга даҳшат солгани учун Қиёмат мана шундай номлар билан аталган...

Такосур сураси

(11.06.2008 13:00:00) | (245 марта ўқилди)


1-2. (Эй инсонлар,) сизлар то қабрларни зиёрат қилгунларингизча (яъни, ўлиб, қабрга киргунларингизча) сизларни (мол-дунё) тўплаб-кўпайтириш (Аллоҳга тоат-ибодат қилишдан) машғул қилди! 3. Йўқ, сизлар яқинда (бу қилмишларингизнинг оқибатини) билурсизлар! 4. Яна бир бор йўқ, сизлар яқинда билурсизлар. 5. Йўқ, агар сизлар (дунёга қул бўлиб қолишнинг оқибати нима эканини) аниқ билиш билан билсаларингиз эди (унга қул бўлиб қолмас эдингизлар)! 6. Қасамки, албатта сизлар дўзахни кўрурсизлар! 7. Яна бир бор қасамки, сизлар уни аниқ кўриш билан кўрурсизлар! 8. Сўнгра ана ўша Кунда албатта (дунё ҳаётида сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида масъул бўлурсизлар.

Ваҳба Мустафо ЗУҲАЙЛИЙ


«Мунир» тафсиридан

"Алҳакумуттакосур" муборак жумласи билан бошлангани учун, сура "Такосур" деб номланган.

Сура ўз ичига олган нарсалар

Маккада нозил бўлган бу сурада фақат дунё учун амал қилиш қораланади ва охиратга тайёргарликни тарк этиш оқибатидан огоҳлантирилади. Бу сурада қуйидагилар баён қилинган:

Хумаза сураси

(09.05.2008 12:00:00) | (261 марта ўқилди)


Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

1. Барча (кишиларга дилозорлик қилиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) бўҳтончи-ғийбатчига ҳалокат бўлгай. 2-3. Ки, у (топган) мол-дунёси ўзини мангу (ўлмайдиган) қилиб қўйган, деб ўйлаган ҳолида (фақат) мол тўплаган ва ўша (мол-дунё)ни ҳисоб-китоб қилиб (бирон савобли ишга сарфламасдан) юрган кимсадир. 4. Йўқ (унинг бу ҳисоб-китоби бекордир)! Қасамки, албатта у чилпарчин қилгувчи (дўзах)га ташланур! 5. (Эй инсон,) чилпарчин қилгувчи нима эканини сен қаердан билар эдинг?! 6-7 (У) Аллоҳ ёққан оловидирки, (ўз алангаси билан баданларини тешиб ўтиб) юракларга қадар етур! 8-9. Албатта (у кофирлар) узундан-узун устунларга (занжирлар билан боғлаб қўйилган ҳолларида олов) уларнинг устида қопланиб қолгувчидир (яъни, кишанбанд бўлганлари сабабли на улар жаҳаннам қаъридан қутулиб чиқа олурлар ва на улар нафас олишлари учун бир ютум тоза ҳаво кирур)!

Ваҳба Мустафо ЗУҲАЙЛИЙ

«Мунир» тафсиридан


Ушбу сура "Вайлул ликулли ҳумазатил лумаза", деб бошлангани сабабли "Ҳумаза" деб номланган.
"Ҳумаза" одамларни ғийбат қилиб, сўз, амал ёки ишора билан таҳқирлаш маъносидадир.
"Лумаза" одамларни кўз ва қош ила ишора қилиб айблашдир.

Фил сураси

(13.04.2008 13:00:00) | (247 марта ўқилди)


Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

1. (Эй Муҳаммад, у зотга Аллоҳнинг саломи бўлсин,) Парвардигорингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми? 2. У Зот уларнинг (Каъбатуллоҳни вайрон қилиш учун қўллаган барча) ҳийла-найрангларини барбод қилмадими? 3-4. У Зот уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отадиган тўп-тўп қушларни юбориб; 5. Уларни (қурт-қумурсқалар томонидан) чайнаб ташланган сомон каби (илма-тешик) қилиб юборди!

Ваҳба Мустафо ЗУҲАЙЛИЙ

«Мунир» тафсиридан


Бу сура бошланишида "фил эгалари"нинг қиссаси зикр этилгани учун "Фил" деб номланди:

"(Эй Муҳаммад, у зотга Аллоҳнинг саломи бўлсин,) Парвардигорингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми?" Яъни, Байтул Ҳаромни бузишни хоҳлаган ҳабашистонлик Абраҳа ва унинг сафдошларини Қодир, Улуғ Парвардигорингиз нима қилганини очиқ билмадингизми?

1 2 3
»
_TOGGLE Фойдаланувчилар

Хуш келибсиз Аноним

Исм
Парол


Аъзолар:
Охирги аъзо: Fargoniy
Жами аъзолар: 733

Ҳозир сайтда 4 киши онлайн

_TOGGLE Кўп ўқилганлар

_TOGGLE RSS

_TOGGLE Сайтда излаш