Янгиликлар

Ушбу мавзу ичида қидириш: Тарих

[ Бош саҳифага | Янги мавзу танланг ]

Хулафои рошидин даврларига қисқача маълумот

(09.12.2008 01:00:00) | (197 марта ўқилди)
Ислом тарихида жаноби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалламдан сўнг иш бошига келган ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибни Ҳаттоб, Усмон ибни Аффон ва Али ибни Абу Толиб разияллоҳу анҳумлар ҳукмронлик қилган вақтларини Хулафои Рошидин даври деб номланади. Асосан, бу муборак даврда жаноби Расулуллоҳ алайҳиссалом Раббил иззат томонидан юборилган ҳидоят нурини ернинг бир бурчагида ёққанларидан кейин мазкур нурни ернинг қолган бурчакларига ҳам етказилди. Маданий оламдан қум саҳролари билан ажралиб қолган араб ерларида янги ақиданинг тухуми экилганди. Мана шу ақида ривожланиб бутун ер юзи аҳолисига эриштирилиши учун Оллоҳ таоло бутун маданий дунё ҳаётидан ажралиб қолган араб ерини танлаганди. Мана шу ердан ақида порлоқ нурини бутун олам узра ёяолди. Бу нарса Оллоҳ таоло ва таборак мазкур янги ақидани нечоғлик ўз ривоятида ва ҳимоятида асрашлигани кўрсатади. Чунки ушбу ақидани аввало бирор катта мамлакатнинг ҳукмрони қабул қилиб кейин уни бошқаларга ҳам юқоридан туриб мажбуран қабул қилдиргани йўқ. Балки ҳамма тенг баробар аввалда мазкур ақидани дунё халқлари орасида ёйилишига тўсқинлик қилди. Шунга қарамай, «Ақида» оддий халқ томонидан қабул қилинди. Ақидани қабул қилганлар бошига тушган кунлар тарихдан сизга маълумдир. Ҳар қандай билим ва сиёсат соҳасида йўқ даражада бўлган оддий кишилар мана шу ақидани қабул қилишганидан сўнг сиёсат, маданият, одамгарчилик, ахлоқ соҳаларида шундай юксак даражага эришдиларки, дунё бундайини ўз тарихида бошидан кечирмаганди. Олам саҳнасида ҳеч қандай аҳамият касб этмаган оддий кишилар, маданият, ахлоқ соҳасидаи йироқ ҳолда жўнгана турмуш кечираётган содда одамлар, мазкур ақидани қабул қилганларидан кейин нафақат маданият, ахлоқда юксак даражани эгаллаш билан кифояланиб қолдилар, балки аввалда ҳеч қандай ўзлиги бўлмаган кимсалар эндиликда ақида барокоти туфайли оламга ахлоқ, маданият майдонида намуна бўлиб қолдилар. Дунё бутунлай жаҳолат ҳукмронлиги остига тушиб қолганди. Мазкур ақидани эгаллаган зотлар жаҳонни жаҳолат ҳуқмронлигидан қутқазиб нуроний оламга олиб чиқдилар. Ҳеч қандай босмахона, радиоэшиттириш, телевидение бўлмаган бир замонда улар бутун дунё халқларига нисбатан жуда оз бўлган чорак аср мобайнида ўзлари эга бўлган билимларини етказа олдилар. Буларнинг барчаси Оллоҳ таолонинг фазли ва файзи туфайли амалга оша олди. Насроний динини қабул қилганидан кейин амалга ошди. Мазкур султоннинг жидди-жаҳди билан насроний дини Шарқдан аста-секинлик билан Ғарб дунёсига кириб борди. Ҳазрати Исонинг ҳаётлик даврларида бир неча кишиларгина динни қабул қилишганди, холос. Мазкур даврдан 400 йил кейингана Рум султони насронийликни қабул қилиши туфайли, Султон риояси остида дин сифатида шаклланиб юзага чиқа олди. Аммо Исломга келсак, тарихда ҳеч бир динда кўрилмаган қисқа давр ичида бирон-бир султон риояси остида эмас, балки оддий халқ ҳаракати орқасида, Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳазратларидан сўнг чорак аср ичида Шарқда Индонезиядан тортиб Ғарбда Испаниягача, Жанубда Африка мамлакатлари бўйлаб тарқалиб бўлди. Ислом ўзининг дунё бўйлаб тарқалиш босқичида бошқа дин ва фалсафа оқимлари тарқалиш жараёнида қилингани каби одамларни қўрқитиб мажбур қилиб динга киргазгани йўқ. Ҳар кимга дунёда биринчи бўлиб виждон эркинлигини берди. Ҳар ким ўзи хоҳлаган ва қалби ишонган динга итоат этиши мумкин, дея эълон этди.

Насронийлар томонидан таъқибга учраган яҳудийларни Ислом озодликка чиқарди, уларни диний камситилишидан қутқариб олди. Рум султони қувғунига учраган яҳудийларни Ислом ўз қаноти остига олиб, паноҳ берди. Уларга эркин суратда ўз динларига ибодат қилишлари учун имконият яратиб берди. Асрлардан бери доимий таъқиб остида эзилган яҳудийлар Ислом қучоғида паноҳ топдилар. Мана шу бепоён мамлакатларда барпо бўлган Исломий давлат ҳам четки ҳуружлар ва фитналар ҳамда ички келишмовчиликлар туфайли тез орада парчаланиб кетди. Мазкур давлат ўрнида юзлаб мустақил хукуматлар ташкил топди. Ислом ичида рўй берган ушбу ҳолатни кўриб Ғарб давлатлари Ислом оламини ер юзидан супуриб ташлаш учун, халқлар дилидан Ислом таълимотини чиқариб ташлаш учун фурсатни ғанимат билиб умум Салб юриши эълон қилди. Ғарбдаги ҳукуматлар томонидан қўллаб-қувватланган салбчилар Ислом дунёсига 990 йил мелодийда очиқдан-очиқ қуролли ҳужум бошладилар. Улар жуда кўп Исломий халқлар яшайдиган ерларни босиб олдилар. Кишиларни Ислом динидан чиқаришлик учун қўлларидан келган ҳамма ҳаракатларни қилиб кўрдилар. Бироқ ҳеч нарсага эриша олмай, Ислом дунёсидан хорларча қочиб чиқиб кетдилар. Лекин бу билан уларни Исломга бўлган қарши ҳаракатлари тингани йўқ. Улар ҳар доим Исломга зарба уриш учун тайёргарликни давом эттирмоқдалар. Ташқи томондан қуролли ҳаракатлари муваффақият тополмагач, улар ички томондан Ислом дунёсини бузишга киришдилар. Ички фитналар уюштирдилар. Ислом халқлари орасида ўзларининг заҳарли таълимотларини тарқатишлик учун махсус тайёргарликдан ўтган кишиларни тайерлаб, уларни мусулмон халқлари ўртасига нифоқ солишликка юбордилар. Уларнинг ҳаракатлари аҳли Ислом орасида ўз таъсирини қолдирди. Жуда узоқ тайёргарликдан сўнг Ислом оламига қарши иккинчи марта яна умум салб юришини ташкил этдилар. Бу минг етти юз ва минг саккиз юз йилларда бўлди. Бу сафар улар бутун Ислом дунёсини очиқдан-очиқ қўлларига киритиб олдилар. Бу сафар улар Ислом халқларини ўз динларидан воз кечишлари учун қўлларидан келган ҳамма ҳийла-найрангларини ишга солиб кўрдилар. Мусулмонлар ўртасида беҳаёликни ёйишликка ҳаракат этдилар. Узоқ, яъни яқин 200 йил давомида мусулмонларни алдаб, қувғин қилиб уларни диндан чиқармоқ учун тинимсиз ҳаракатда бўлдилар. Бироқ нимага эришдилар. Ҳеч нимага эриша олмадилар. Мусулмонларни ёппасига кофир қилмоқчи бўлдилар. Аммо қилолмадилар. Яна Ислом дунёсида ички қўзғалиш бошлади. Бунга дош бераолмай Ғарб мустамлакачилари у ерлардан ўзларини занжирли ҳокимиятларини олиб чиқиб кетдилар.

Имом Ҳасан

(27.11.2008 01:00:00) | (197 марта ўқилди)
У киши Али ибни Абу Толибнинг ўғилларидурлар. Волидаи муҳтарамалари Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг севикли қизлари Фотимаи Заҳродурлар. Ўзлари ҳижратнинг учинчи йили Мадинаи Мунавварада дунёга келганлар. Имом Ҳасан Расули акрам ҳазратларига кўринишда ўхшайдиган киши эдилар. Расулуллоҳ. алайҳиссалом у зотни ҳамда инилари Ҳусайнни бениҳоя севар эдилар.

Имом Ҳасан ҳақларида Расулуллоҳ «Эй Оллоҳ, мен Ҳасанни дўст тутаман, сен ҳам уни дўст тутгин ва уни дўст тутадиган кишини севикли қилгин», деб дуо қилган эдилар. Шу каби яна Бухорийнинг саҳифаларида ривоят қилинган ҳадисдан ҳам Расулуллоҳ Ҳасан ҳақларида шундай деган эдилар «Менинг бу набирам сайиддур. Шояд Оллоҳ, бунинг сабаби-ла икки буюк мўмин тоифанинг ўртасини ислоҳга келтирса». Ёш гўдак бўлганликлари сабабли Расулуллоҳ алайҳиссалом қилган ғазотларининг биронтасида ҳам қатнашмаган. Расулуллоҳ алайҳиссалом вафот этганларида эндигана етти ёшдан сал ўтгандилар. Умар ибни Ҳаттоб кишиларга мояна тайин этган вақтларида Ҳасанни Расулуллоҳнинг ҳурматларидан Басрада қатнашган кишилар қаторига киргазгандилар. Исён вақтида Усмон (р. а.) ни мудофаа қилган кишилар ичида эдилар. Усмоннинг мудофааларида исёнчиларга қарши жасурона курашганлар. Ҳатто Усмон (р. а.) нинг ўзларини «қўйинг, деб тўхтатиб қўйганлари Амирал мўъминин ҳазрати Алига байъат қилганлигидан бошлаб то умрларининг охиригача бутун жангу жадалларда Али билан бирга бўлганлар. Ҳазрати Али шаҳид этилгач, Алининг тарафдорлари бир оғиздан Имом Ҳасанга байъат қилишга иттифоқ этганлар. Имом Ҳасаннинг бир неча хотинларидан кўпгина болалари бўлган. Ўзларидан кейин фақат Ҳасанул Мусанно ва Зайт номли ўғиллари ҳаёт қолган, холос.

Алининг шаҳид бўлишлари

(23.11.2008 01:00:00) | (168 марта ўқилди)
Хавожирлар очиқдан-очиқ ва пинҳона ҳам турли суиқасдларни уюштиришнинг тадбирларини кўра бошладилар. Кунларидан бир куни хавожирлардан уч киши бир ерга тўпланиб ўзаро маслаҳат қилиб ҳар уччала бошлиқни, яъни ҳазрат Алини, Муовияни ҳамда Амр ибни Осни ўлдиришга қарор қилдилар. Булар Абдураҳмон ибни Малжам, Барқ ибни Абдуллоҳ ва Умар ибни Абу Бакр номли шахслар эдилар. Ҳар уччаласи бир кунга ваъдалашиб уч томонга, аъни Абдураҳмон ибн Малжам ҳазрати Алини ўлдиргани Қуфага, Барқ ибни Абдуллоҳ Муовияни ўлдиргани Шомга, Умар ибни Абу Бакр эса Амрни қатл этгани Мисрга жўнаб кетдилар. Ваъдалашилган куни эрталаб яъни 40 ҳижрий йилининг 17-рамазон жумъа куни Барқ ибни Абдуллоҳ Муовияга пичоқ санчади. Бироқ пичоқ унинг думбасига текканлиги сабабли, Муовия ўлмай қолади. Барқ ушланиб ўлдириб юборилади. Умар ибни Абу Бакр эса Мисрга бориб Амр ибни Осга пичоқ урдим деб ўйлаб, у кишини ўрнига Амр касалликлари сабабли намозга имом бўлган Хорижа ибни Ҳубайбни ўлдириб қўяди. Абдураҳмон Қуфага келади. У ерда қуфалик ошналари билан учрашади. Улар уни яшириб қўядилар. Абдураҳмон уларнинг ичида бир аёл билан учрашиб қолади. Унинг исми Фитом эди. У аёл бениҳоя гўзал бўлганлигидан ибни Малжам уни ўзига хотинликка сўрайди. Аёл ибни Малжамга «Бир неча шартларим бор, агар бажарсанг тегаман» дейди. Ибни Малжам аёлдан «қандай шартларинг бор» деб сўрайди. Унинг отасини, акасини Али ўлдириб юборган эдилар. «Биринчи шартим, менга уч минг дирҳам пул берасан, иккинчиси эса, Алини ўлдирасан» дейди. Ибни Малжам унинг қўйган шартларини қабул қилади. Шундан кейин аёл унга ёрдам берадиган одам ҳам топиб беради. Ўзининг қавмидан Вардон исмли одамни унинг олдига юборади Вардон ибни Малжамнинг айтганларини қабул қилади. Ваъдалашилган куни эрталаб Вардон билан ибни Малжам масжидга кириб ҳазрати Али кирадиган эшикларнинг ёнига келиб ўлтирадилар. Ҳазрати Али эрталабки намозга эшикдан кираётган вақтларида Вардон қилич билан бехосдан уради. Али эшикни ёндарасига ағдарилиб тушадилар. Шу паллада ибни Малжам ҳам Алининг қорниларига қилич билан уради ва «Эй Али, хокимият сенга ҳам ва сени асҳобларингга ҳам эмас ҳокимият Оллоҳга» деб айтади.

Ҳазрати Алининг ҳижрат кунида Расулуллоҳга жон фидоликлари

(19.11.2008 11:50:00) | (174 марта ўқилди)
Расулуллоҳни доимий равишда ўз ҳимояларида мушриклар жафосидан сақлаб юрган Абу Толиб вафот этгач, қурайшлар Расулуллоҳга астойдил изолар бошладилар. Ҳолат бу даражага етганидан Расулуллоҳ асхобларига Мадинаи мунавварага ҳижрат этмоқларига амр этдилар. Сахобалар бирин-кетин ватанларини, мол-мулкларини ташлаб ягона имонларини сақлаб қолиш учун Мадина шаҳрига жўнаб кетдилар. Расулуллоҳ эса Раббиларининг амрига мунтазир бўлиб Маккада бир мунча вақт яшаб турдилар. Охири мушриклар ҳаммалари бир райъ ила Расулуллоҳни ўлдириб бутунлай у кишидан халос бўлишликни қатъий қарор қилишгач, Раббилари у зотга кофирларнинг ёмонлиги ва ҳийлаларидан қутулишликни ажаб бир режасини тузиб берди.

Расулуллоҳ, ҳазрати Алини чақириб: «Бу тун менга мушриклар беҳосдан ҳужум уюштирмоқчилар. Раббим менга Маккадан жўнаб кетишликка рухсат берди. Шунинг учун сиз менинг жойимга ётиб хоинларнинг кўзини бўяшлик учун чакмонимга ўралиб оласиз»,— дедилар. Али Расулуллоҳнинг айтганларини дарҳол ҳеч қандай тўхтовсиз қабул қилдилар ва ўринларига ётиб ўралиб ухладилар. Ҳолбуки, ташқарида тиш-тирноғигача қуролланган шафқатсиз кишилар пойлаб турганлигини ва улар ҳаммаси бирдан ёпирилиб Расулуллоҳни худди бир киши ўлдиргани каби ўлдиришлик учун шайланиб турганлигини ва ҳамда улар Алини Расулуллоҳ деб гумон этиб билмасдан ўлдириб қўйишлари ҳам мумкин эканлигини жуда яхши билардилар. Мана шуларни билиб туриб, бироқ ўзлари ихтиёрий равишда хўп, деб қабул этдилар. Жонларини рисолат соҳибига токи динлари одам аҳлига ёйилишлиги учун, Оллоҳнинг калимаси олий бўлишлиги учун фидо этдилар. Жонни фидо этишлик дегани, жумардликнинг энг етук чўққисидур. Мана шундай олий чўққига ҳазрати Али ета олдилар. Жонларини ҳеч аямай, ачинмай, қўрқмай Оллоҳнинг динини олам узра ҳукмрон бўлишлиги йўлида рисолат соҳибига фидо этиб юбора олдилар. Ана сахийлик, ана жумардлик, ана жонфидолик, тарих бундай жонфидоликни илгари ҳам кейин ҳам учрата олмаган бўлмаса керак. Ўз жонини Ислом йўлида фидо этишликни ҳеч нарса фаҳмламай бемалол фидо этиб юборавердилар. Бундай жонфидоликлар бесамара қолгани йўқ, албатта. Дунёда ҳам жуда улкан ютуқларни қўлга кирита олдилар, охиратда, албатта Оллоҳ олдида буюк, улкан мукофотларга эга бўладилар.

Сафин воқеаси

(15.11.2008 01:00:00) | (189 марта ўқилди)
Ҳазрати Али Жамал воқеасидан ҳануз тиниб-тинчимай туриб яна янгидан Муовия ибни Абу Суфён Шом қўшнида ҳазрати Алига қарши душманлик уйғотиб у зотга қарши курашга отлантираётганлигининг хабари келиб қолди. Муовия аскарларга жуда ҳам сахийлик билан совғалар улашиб ўз томонига оғдириб олади. Улар ичида Алига қарши фитна шу даражада юргизиладики, ҳатто Али Усмон (р. а.)нинг хунларини ўз вақтида олмаганлари етмаганидай бунга қўшимча равишда ҳазрати Усмонни қатл этишда иштирок этган ибни Сабоъ қўшинини ўзига бирлаштириб олганлиги учун ҳам масъулдир, деган даъвога уларда қаноат ҳосил қилдирди. Албатта, бундай миш-мишлар аскарлар орасида ўзининг ёмон таъсирини кўргазмай қолмади. Мазкур машъум хабар ҳазрати Алига етиб маълум бўлгач, у жаноб Жарир ибни Абдуллоҳни қўлларига мактуб бериб Муовия томонга жўнатдилар. Мактубда муҳожирлар билан ансорлар ҳазрати Алига тўла қувватланган ҳолда байъат берганларининг хабари ҳамда Талха билан Зубайр байъат этганларидан кейин байъатларини бузганликлари ва оқибатда Жамал воқеасида хунук ҳолатда ўлдирилганликларининг хабари баён этилиб, охирида эса Муовияни ҳазрати Алига байъат беришликка чақириқ билан тугатилган эди. Ҳазрати Алига байъат қилмаган волийлардан ягона Муовиянинг ўзи қолган эди. Ўзга барча вилоят бошлиқларининг ҳаммаси байъат бериб бўлган эди. Муовия ҳазрати Алининг мактублари қўлига текканидан кейин эса бир ҳийла ишлатишликни қасд этди. Алининг элчиларига жавоб беришни кейинга суриб, «мен яхшилаб ўйлаб олишим керак», деб чалғитиб ўзи эса Амр ибни Осни чорлаб мактуб ёзиб юборди. Мактубни олганларидан сўнг, Амр ибни Ос Муовиянинг олдига етиб келадилар. Муовия Амрдан «ҳазрати Али хусусларида нима қилишим керак», деб маслаҳат сўрайди. Амр ибни Ос Муовияга: «Сиз Алидан Усмоннинг қасосини талаб этинг, мабодо Али бунга рози бўлмаса, унда Алига қарши Шом лашкарлари ёрдамида уруш очинг», дея маслаҳат сўрайдилар. Ушбу ривоятда айтилган:

Амр ибни Ос Муовия Усмон тўғриларида ҳеч нарса демай маслаҳат берганлар. Буни Яъкубий ривоят этганлар. Бу ривоятлардан қайси бири тўғрироқлиги номаълум. Бироқ, ҳазрати Алининг элчилари Муовия қошларидан Муовия Алига қарши Шом қўшнини тайёрлаётганлиги хабарини олиб келганлар. Хабар мазмуни ушбу эди: Муовия Шом аскарлари ичида ҳамиятни қўзғашлик учун Усмоннинг қонга беланган куйлакларини ҳамда хотинларининг панжаларини Дамашқ минбарига байроқ қилиб остириб қўяди. Аскарларга жуда кўп совғалар бериб уларни ўзига оғдириб олганидан сўнг эса мана бу мазмундаги хатни улар ичида ўқиб эшитдирганди. Гўё улар Усмоннинг ўчини олиш учун жанг қилар эмишлар.

Али разияллоҳу анҳу ва Уммул мўъминин Ойиша онамиз

(07.11.2008 00:00:00) | (207 марта ўқилди)
Ўртадаги жанг Уммул мўъминин аскарларнинг асирга тушишлари билан тугади. Алининг сафдошлари, барча асирларни тиғдан ўтказишни таклиф этдилар. Уларнинг таклифларига қарши ўлароқ, ҳазрати Али: «Мен қибла аҳли асирлари агар тавба қилиб яна ўз ҳолларига қайтсалар, ўлдирмасман», дедилар.

Ҳазрати Али Ойиша онамизни нодон кишилар ахмоқликлари туфайли ранжитиб қўймасалар эди, деб қаттиқ ташвишга тушдилар. Яъни улар Ойиша онамизга ҳар хил бемаъни таъналар қилиб дилларини ранжитиб қўймасалар эди, деб ташвишга тушдилар. Кутилган воқеа юз берди. Шу сабабли ҳазрати Али Ойиша онамизни алоҳида бир хонага кечқурун тушириб, ичиқораларнинг кўзларидан йироқ турсунлар, дея парда тўстириб қўйдилар. Шунчалик эҳтиёт чораларини кўрганликларига қарамай барибир баъзи нодон калтафаҳм кишилар Ойиша онамизга ҳар хил бемаъни гапларни қилиб дилларини оғритдилар. Жуда қаттиқ таъналар билан маломат этдилар. Иш бундай тус олганини кўрган ҳазрати Али буйруқ чиқаришга мажбур бўлдилар. Кимки Ойиша онамизни беҳурмат қилса ёки у киши шаънларига нолойиқ сўзларни сўзласа, ундай беадаб киши дарра билан уриладиган бўлди. Ҳазрати Али хусуматчилар билан ниҳоятда очиқ кўнгилликда эдилар. Зеро, у жаноб Талха (р. а.)нинг Мавлон ибн Ҳикам қўлида шикаст еб вафот топганликларининг хабарини эшитган пайтларида жуда ҳам қаттиқ алам чекдилар. Зубайр ибни Авом (р. а.) нинг намоз ўқиётган чоғларида ўлдирилганликлари хабарини эшитган вақтларида ҳазрати Али қаттиқ товушда шундай дедилар: «Ибн Сафия асло кўрққан ҳам эмас, лаим ҳам эмас эди. Лекин ҳозир ниҳоятда хунук ходда ўлдирилибди.» Зубайр ҳазратларининг қотиллари бўлган ибни Журмуздан Зубайрнинг қиличларини беришни талаб этдилар. Кейин у жанобнинг қиличларини қўлларида маҳкам ушлаган ҳолда «Мазкур қилич узоқ замонлар Расулуллоҳ аллайҳиссаломнинг муборак юзларидан қудратларини кеткизган эди», дедилар. Журмуздан Зубайрни «Сен ўлдурдингму» деб сўрадилар. У: «Ҳа, мен ўлдирдим, энди буни мукофотини хоҳлайман», деди. Ҳазрати Али унинг гапини эшитиб, унга қараб: «сенга дўзах мукофот бўлади», дедилар ва ўлдиришликга амр этдилар. Кейин одамларга қараб: «Абу Абдуллоҳни Оллоҳ раҳмат қилсун. Мен таҳқиқ Баширанназир саллаллоҳу алайҳи вассалламдан ибни Сафияни ўлдирган кишининг жойи дўзах бўлади, деб башорат этганларини ўз қулоғим билан эшитганман», дедилар.

Жамал воқеаси

(03.11.2008 00:00:00) | (236 марта ўқилди)
Уммул мўъминин Ойиша ҳаж маросимларини тугатиб, Маккани ташлаб Мадина сари йўлга чиққан пайтларида Али ибни Абу Толибга байъат қилинганлигини эшитдилар. Бу хабарни эшитгач, Маккага қайтиб келдилар. Ойиша онамизнинг бу ишларидан одамлар ҳайрон қолиб нима учун йўлдан қайтиб келдиларкин, дейишиб турдилар. Ўзларидан Маккага қайтиб келганликларининг сабабини сўраганларидан кейин иш одамларга равшан бўлди. Зеро, Ойиша онамиз мазлумона шаҳид учун адолат истаб ва ўчларини олмоқликни талаб этиб келган эканлар. Маккада эса ҳазрати Усмоннинг қариндош-уруғлари ҳамда у зотга қадрдон бўлган кимсалар жуда кўп эди. Шу сабабли Ойиша онамиз чақириқларига жавобан тездан барчалари жам бўлиб атрофларига тўплана бошладилар. Буларга Макканинг яна бошқа одамларидан ҳам кўпчилик келиб қўшилди. Ойиша онамиз Маккага қайтиб кирган пайтларида у жанобдан «нима учун яна қайта йўлдан келдилар» дейилганда, «Усмон мазлумона ўлдирилди, агар мана шу гавғо тинчитилмас экан, ҳеч қачон ишни тўғри йўлга солиб бўлмайди. Сизлар Усмоннинг қонини талаб этинглар. Исломнинг шаънини буюклатинглар», дедилар. Ойиша онамизнинг мазкур чақириқлари баъзи бир табақалар томонидан кенг қўллаб-қувватланди. Талха ҳамда Зубайр худди мана шундай фурсатни кутган эдилар. Бундай кишилар Ойиша онамиз олдиларига кириб ҳайбаракаллачилик қилишди. Бу икки буюк саҳоба ҳазрати Алига байъат этганларини унутиб ҳам қўйишди. Кейин Алидан рухсат олиб ҳажга келганликларини ҳам эсдан чиқардилар, сўраганларга «биз Алига мажбурият остида байъат берганмиз», деб жавоб бера бошладилар. Буларнинг барчалари ҳозирги даврда мусулмонларнинг энг муҳим бўлган ишлари — Усмоннинг қотилларини жазолашлик, дея райъи этдилар. Улар ҳазрати Усмоннинг қонли кўйлакларини Дамашқ шаҳрига юбордилар. Одамларни жангга чорладилар ва Усмон ҳазратларини ўлдирган кимсаларни ҳамда мана шу ишда иштирок этган кишиларни ўлдиришликка чақира бошладилар.

Ҳазрати Алининг Фотимаи Заҳрога уйланишлари

(01.11.2008 10:00:00) | (234 марта ўқилди)
Ҳазрати Али ўзлари бой соҳиб мулк киши бўлмасликларига қарамасдан Расулуллоҳнинг олдиларида яқинликлари ва ҳайрихохликлари ҳамда ишончлиликлари туфайлигидан жуда қадрли бир киши эдилар. Шунинг учун Расулуллоҳ Раббиларинииг амри билан насабларини сақлашлик учун ҳазрати Алини танлаганлар.

Тарих китоблари шундай ривоят қилади: Абу Бакр билан Умар Расулуллоҳдан: «Қиёмат куни бутун насаблар узилишиб кетади. Магар мени насабимгина узилмайди»,— деганларини эшитгани туфайли ўз насабларини Расулуллоҳ насабларига қўшишликка ниҳоятда харис бўлган эдилар. Расулуллоҳ сулоларидан фақатгина эрга чиқмаган ёлғизгина олам аёлларининг саййидаси бўлган Фотимаи Заҳро қолган эдилар.

Кунлардан бир куни Абу Бакр Расулуллоҳнинг олдиларига бордилар ва Фотиманинг катта бўлиб қолганлигини эсларига солдилар. Расулуллоҳ алайхиссалом эса бир нима деб жавоб қайтармайдилар. Бундан Абу Бакр саволлари мувофиқ келмаганлигани тушуниб индамай ҳузурларидан одоб-ла чиқиб кетадилар. Ҳазрати Умар индамай алоҳида бир кун келиб Фотимани сўраганларида Расулуллоҳ ҳазратлари индамай қўя қолдилар. У киши ҳам саволлари номувофиқ келганлигини тушуниб ҳузури муборакларидан таъзим-ла чиқиб кетдилар.

Алининг сиёсати

(13.09.2008 23:00:00) | (174 марта ўқилди)
Али карамаллоҳу важхаҳу халифаликни аввалги Абу Бакр ҳамда Умар даврларида бўлган ҳолатига қайтармоқни ирода қилдилар. Ҳазрати Али бу ишни дабдабаларга берилмайдиган, тарафкашлик қонига сингимаган қариндош, уруғларига, қуда, андаларига давлат хазинасидан ҳадяларни бўлиб бериб юбормайдиган бир диний раҳбар сифатида ирода қилгандилар. Бироқ, Алидан бошқа айрим кишилар эса халифалик дунёнинг алдамчи матоларига ўралган ёлғон дабдаба, салтанат ишида маст бўлган подшоҳлик бўлишини истаган эдилар. Ҳазрати Али янги фатхларни амалга оширишдан аввал, Исломга янги ерларни қўшиб кенгайтиришдан аввал асосий ғояларини амалга ошириш яъни давлатнинг ички ҳолатини тузатишга киришдилар. Халифалик муддатлари ички фитналарни тинчитиш ҳамда халифаликнинг асосий ғоясидан узоқлашиб ўз мақсадларига етиш мақсадида юрувчи худбинларни тугатиш билан ўтиб кетди. Ҳазрати Али мана шундай улкан ишга, яъни халифаликни аввалги холатига қайтаришга киришганлари сабабли тортишувлар чиқа бошлади. Исёнлар ва қаршиликлар юзага келди.

Ҳазрати Али каррамаллоҳу важхаҳу

(10.09.2008 10:45:00) | (184 марта ўқилди)
Икки шаҳиднинг шаҳид оталари

Тонг отиб, оламга қуёш чароғон нурларини ёйган паллада қурайш шайхларидан бўлган Абу Толибнинг аёли Асаднинг қизи Фотима Макка аҳлининг кунлик одатларига кўра қиладиган ибодатлари бўлган Каъбаи мушаррафани тавоф қилиш учун бордилар. Етиб келиб ҳануз бир неча мартаба ҳам қаъбаи муаззамни айланиб чиқмаган эдилар. Бирдан қаттиқ оғриқ тутиб қолади. Шунчалик оғриқ тутадики, ҳатто тавофни ниҳоясига етказишдан ҳам тўхтатиб қолгудск бўлади. Лекин ўзларини маҳкам тутиб, оғриққа ҳам эътибор этмай тез-тез айланиб тавофни охирига етказишга шошиладилар. Бирдан оғриқ қаттиқ тутиб кетганидан мадад истаган ҳолда Каъбанинг пардапушларига осилиб атрофга қараб, эрлари Абу Толибни исташга тушадилар. Абу Толибни топиб ўзлари тушиб қолган ҳолатдан ёрдам олмоқчи бўладилар. Бироқ бехосдан тўлғоқ тутиб қолади. Атрофдагиларнинг кўзлари тушиб қолишидан уялиб Каъбанинг пардапушига ўралиб олган ҳолда орқасига ўтиб бекиниб оладилар.

Мана шу ҳолда Каъба пардапушига ўралиб одамлар кўзидан бекиниб турадилар. Бир неча дақиқалар ўтиб-ўтмай Фотима Каъба пардапушига ўралган болани кўтариб зоҳир бўладилар. Бу туғилган бола шундай улуғ шарафли маконда, шундай улуғ шарафга эга бўлган биринчи бола эди. Бундан аввал ҳам, бундан кейин ҳам бирор бола бундай юксак шарафга ноил бўлолмагандур. Оллоҳ таоло қурайш шайхини ҳамда Ислом дини зоҳирга келган пайтда иккинчи аёл бўлиб динни қабул қилган онасини шундай икромга восил этди. Оналари боланинг номини ўтган боболарининг номини эслаб туриш-лик учун Ҳайдар деб қўймоқчи бўлдилар, лекин оталари Абу Толиб боланинг юксак олий бир мақомда туғилиш шарафига ноил бўлганлигини кўриб номларини Али деб қўйганлар.

Мана шундай буюк бир шарафли ҳолатда Ҳасан ва Ҳусайннинг оталари аҳли байтнинг вакили бўлган Али ибни Толиб мелоднинг 601 йилида дунёга келдилар. Ота-оналарининг қўйнида саккиз ёшга қадар (баъзи ривоятларда эса тўққиз ёшга қадар) тарбия топдилар. Тўққиз ёшга етган пайтларида Расулуллоҳ ҳазратлари Али ибни Толибни ўз тарбияларига оладилар. Ибни Исҳоқ бу воқеани китобларида шундай деб ривоят этадилар:

1 2 3 4 5 6 7 8
»
_TOGGLE Фойдаланувчилар

Хуш келибсиз Аноним

Исм
Парол


Аъзолар:
Охирги аъзо: Fargoniy
Жами аъзолар: 733

Ҳозир сайтда 2 киши онлайн

_TOGGLE Кўп ўқилганлар

_TOGGLE RSS

_TOGGLE Сайтда излаш