|
Янгиликлар
(02.12.2009 01:20:00) | (69 марта ўқилди)
Ислом дини инсониятга ҳамма масалада бўлгани каби эътиқод қилиш борасида ҳам энг мақбул тартиб-қоидаларни, унга ибодат этувчиларга ҳолига, вазиятга қараб турли қулайликларни жорий этган, ботилни яксон қилиб, ширкни йўқотган диндир.
Ҳақиқий мусулмонлар Аллоҳнинг (жалла жалалуҳу) мавжудлигини, яккаю ягона яратувчи зотлигини билади. Фақат Унга ибодат қилади, фақат ва фақат Ундан мадад тилайди; қулга қул бўлмайди; қотилларга сиғинмайди, ботилга, хурофотга тўсқинлик қилади; зулмнинг қаршисида турса ҳам ҳақиқатни ёқлайди; яхшилик ва гўзалликка интилади.
(30.11.2009 02:00:00) | (72 марта ўқилди)
Яқинда анчадан бери йўлим тушмаган бир маҳаллага бордим, бир неча кун ўша ерда қолдим. Масжидини ҳатто хуфтон ва бомдод намозларида ҳам одам йўқлигидан ҳувиллаб ётганини кўриб жуда хафа бўлдим. Ҳолбуки, бир замонлар бу масжид қанақа гавжум бўларди. Кексалар, ёшлар, болалар билан тўлиб-тошарди. Бу маҳалла қандай гўзал ниятларда ташкил қилинган эди. Унинг бошқа одамларини қўя туринг, ҳатто мафкуравий раҳнамоларининг ҳам бир қисми бошқа бир қисмига бегона; ҳамма жим, ўзининг ташвишлари билан овора...
(28.11.2009 01:45:00) | (82 марта ўқилди)
Эски йил тугаб, янги йил бошланиши арафасида атрофимизга боқиб, юртимиз ичида ва ташқарида икки зид манзаранинг гувоҳига айланишимиз мумкин:
Биринчиси, қўшниларимиз ва бизга яқин ҳудуд ҳисобланган Ўрта Шарқнинг аҳволи ҳамда у ердаги мавжуд вазият. Эрон-Ироқ уруши ўзининг тобора авж палласига кирай деб турибди. Эрон мамлакат чегарасига 500 минг аскарини тўплаб, катта ҳужум учун пайт пойлаяпти. Саддам ёрдам ва қўллаб-қувватлаш масаласини келишиб олиш учун тўсатдан Москвага отланган. Россия Сурияга янги ва кучли қурол-аслаҳалар, жанг кемалари берди. Исроилнинг ҳам ичига ғулғула тушиб, ҳаракатга келиб қолган... Америка Суриядан Ливандаги ракеталарини олиб чиқиб кетишни қаттиқ талаб қиляпти, Ливия ҳам бошдан-оёқ кучли аслаҳалар билан қуролланган; Греция Туркияга нисбатан авиация соҳасида илгарилаб кетиб, ҳатто Қайсари Аркилат авиация базасига ҳам зарба бера оладиган имкониятларга эга бўлибди. Болгария билан ҳамон ўртамиздаги вазият кескинлигича қоляпти. Россия у ерда ҳам катта қўшин тўплаган ва ҳоказо... Яъни атрофимиз портлаш учун шай ҳолатга келтирилган ўқ-дори омборига айланган. Янги бир уруш шарпаси қулочини кенг ёйиб, тобора улканлашмоқда. У кўпгина мамлакатларга қирғин олиб келиши мумкин. Биз ҳам, хоҳласак-хоҳламасак-да, бу бўлаётган ва бўлажак воқеалардан ўзимизни четга торта олмаймиз. Ҳатто бу ҳодисаларнинг ичида ўзимиз бўлиб қолишимиз мумкин. Шунинг учун шахс ва миллат сифатида турли чора-тадбирларни кўриб қўйишга мажбурмиз. Лоқайдлик ва кечикиш жуда хатарли оқибатларни келтириб чиқариши, шубҳасиз.
(26.11.2009 03:00:00) | (75 марта ўқилди)
Юртимизда ҳар ким истаган мавзусида ёзиб-чизиши, қоғоз қоралаши мумкин. Бу борада уларга ҳеч қандай чеклов ва тазйиқ йўқ. Фақат нима ҳақда ёзиб-чизиши ниятига, виждони ва инсофига ҳавола, қобилиятига боғлиқ. Хоҳласа мутахассислиги доирасида, ўзи яхши билган соҳада чуқур билим ва салоҳият билан ёзади, маъруза қилади, огоҳликка чақиради, тўғри йўлни кўрсатади, танқид қилади, хато ва англашилмовчиликларни тузатади, одамларга илму маърифат зиёсини сочиб, халқимизга, юртимизга, динимизга фойдаси тегади. Бунақа инсонларга ташаккурларимизни йўллаймиз.
(24.11.2009 14:36:08) | (69 марта ўқилди)
Бутун инсоният олдида масъул ва бурчдор эканлигини ҳис қилган ҳолда, бугунги кунда дунёда бўлаётган воқеаларни исломий нуқтаи назардан диққат билан кузатиб бораётган ва зарур чораларни кўриб қўйиши керак бўлган инсонлар сифатида жамиятимиз ҳаётига назар ташлар эканмиз, кейинги пайтларда бир манзаранинг шоҳидига айланаяпмиз:
Ёзги таътилда дачага бориб ором оладиган, шаробхўрлик, ҳар хил кўнгилхушликлар қилиб, пляжларда яланғоч бўлиб олиб роса хуморидан чиқадиган динимиз душманлари ҳижобга кириш, бошга рўмол ўраб юришлик, чўчқа гўштини истеъмол қилишдан сақланишлик ва ҳоказо, Қуръон амрлари ва шариат ҳукмларига ҳужум қилишган эди. Бу сафар ҳам улар қиш ойларида порнография балосига, беҳаёлик разолатига маҳкам ёпишиб олишди.
(20.11.2009 06:24:32) | (67 марта ўқилди)
Бу йил рамазон ойида халқимизнинг исломга бўлган рағбати, ибодатларга бўлган ғайратидан кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Қандай файзли ва нурли кунларнинг шоҳиди бўлдик. Сурур ва завқ-шавқ билан масжидма-масжид юрдик. Миноралар, қандиллар ва маҳйа (рамазон ойида икки минора орасига ўтказилган ипларга осилган ёзув)лар билан безатилган масжидлар одамлар билан лиқ тўлиб, ҳовлиларга тошиб чиққан, еру кўк нурларга беланган, мўминлар – эру хотин, бола-бақраси билан чаманзорларга ёйилиб, эрталабгача ибодат қилиб чиққан ажойиб кунларнинг гувоҳига айландик. Расмий ва махсус ифторликлар, ваъзхонликлар, хатмлар, мавлудлар, эътикофлар, зикрлар... мусулмонлар аҳил ва иттифоқ бўлиб, исломий шоҳона бир жонланишни юзага келтирдилар...
(11.06.2009 22:00:00) | (131 марта ўқилди)
Ислом дини тўғрисида айтилаётган ҳар хил бўлар-бўлмас гапларга қарши курашиш ишларига шу кунларда астойдил киришганмиз. Назаримизда, баъзи марказлар ва айрим матбуот органлари исломга қарши курашувчиларнинг яширин бир иттифоқини тузишганга ўхшайди. Туркий ва ҳатто ўзини мусулмон деб ҳисоблайдиган баъзи сохта зиёлилар турли гуруҳлар сафида туриб ҳужумга ташланмоқчилар. Қуръони каримнинг (улар устида тортишиб бўлмайдиган) амрларини, динимизнинг ўзгармас ва асл ҳукмларини нишонга олиб, уларга қаттиқ ҳужум қилмоқдалар. Ғайриахлоқий, порнографик нашрлар жуда катта тиражларда чоп этилаяпти... Бир томондан, бузуқ ислоҳотчилик ғоялари билан диндорларни йўлдан оздиришга ҳаракат қилинаётган экан, иккинчи томондан диннинг пойдевори, асосларини парчалашга уринилаяпти. Кимдир чиқиб олиб, халқимизни чўчқа, тўнғиз боқишга, ҳаром бўлган чўчқа гўштини ейишга ташвиқ қиляпти; кимдир хотинлар ой кўрганда (ҳайз кўрганда) улар билан яқинлик қилмаслик ҳақидаги тақиқимизни бузишга уринаяпти; баъзилар бизнинг одоби муошаратимизга, яъни яшаш тарзимиз, турмушимизнинг одобларига тил теккизяпти; яна айримлари суюкли Пайғамбаримизнинг ҳикмат тўла ҳадиси шарифларини карикатура(кулгили расм)лари билан ўзича мазах қиляпти... Нақадар мудҳиш жоҳиллик!
(09.06.2009 22:00:00) | (132 марта ўқилди)
Қурбон ҳайитингиз қутлуғ ва муборак бўлсин, қадрли ўқувчиларимиз! Қурбонликнинг асл маъно ва моҳияти, сир-асрору ибрати нимада? Қанча мусулмон қурбонликнинг шартларини бажараяпти? Қанчаси ундан сабоқ ва ибрат олаяпти?
Бир ориф зот «Ибратлар тонна-тонна, аммо ибрат олганлар грам-грам» деб айтган экан. Раббимиз бизни беҳуда ва ботил амаллар билан шуғулланишдан асрасин; нарса ва ҳодисаларнинг сирру асрор ҳамда ҳақиқатларига бизни ошно айлаб, ҳаммамизга ибрат билан боқадиган кўз, ҳақиқатни топадиган кўнгил берсин.
(27.05.2009 22:00:00) | (118 марта ўқилди)
Ислом ҳаёт низомидир, одамзод умрининг ҳар бир ҳодисаси билан қизиқади, ҳаётнинг ҳар бир саҳифасида ислом яшайди, у фақат муайян замон, маълум бир ҳаракатлар ва ибодатларни қилиш учун эмас.
Шундай экан, масжидда намоз ўқиб, кейин чиққач исломнинг амрларини ҳурмат қилмаслик; ҳажга, умрага бориб, келгандан кейин эса диний бурчларини, вазифаларини унутишлик ёки «Ҳозир ёшлигимда давримни суриб қолай, кейин, қариганимда тавба қилиб, ибодатни бошларман» деган хомхаёл билан юришлик хатодир, исломни билмайдиган, уни яхши тушунмаган жоҳилларнинг ишидир.
(25.05.2009 21:25:00) | (127 марта ўқилди)
Инсониятнинг кечаги, бугунги, ҳатто эртанги муаммоларининг ечими ва барча мушкулларининг чораси исломдадир. Икки дунё саодатига ислом билан эришиш мумкин. Дунёнинг энг олий низоми исломдир.
Ўтмишни ва келажакни, дард ва дармонни, шахсни ва жамиятни, руҳни ва вужудни, инсоннинг ирода ва фазилатларини энг яхши билган рауф, раҳим ва вадуд раббимиз дунё ва охиратда ҳузур ва саодатга эришишимиз учун лутф айлаб, бизга пайғамбар юборган, китоб нозил қилган, шариатнинг тартиб-қоидаларини билдирган, бизларга йўл кўрсатган.
Инқирозга юз тутган асримизни, катта иддаолар қилаётган зўраки маданиятни, муаммолар гирдобида довдираб қолган одамзодни ҳаракат қилсак биз мусулмонлар қутқаришимиз мумкин, рецепт бизнинг қўлимизда. Бунақа, инсониятнинг нажот топишига хайрихоҳ ва фидокор руҳ идораси фақат бизларда мавжуд; бошқаларнинг қилаётган ишлари эса фақат тарғибот, кўзбўямачилик, намойишкорлик, риё, алдов ва ўз вазифасини суиистеъмол қилишдан иборат.
|

Фойдаланувчилар
 Хуш келибсиз Аноним
Аъзолар:
 Охирги аъзо: Fargoniy
 Жами аъзолар: 733
Ҳозир сайтда 3 киши онлайн

Кўп ўқилганлар

RSS

Сайтда излаш
|