Янгиликлар- Саҳифа 2

Ушбу мавзу ичида қидириш: М.Асъад Жўшон мақолалари

[ Бош саҳифага | Янги мавзу танланг ]

Тушкунликка тушиш йўқ

(13.05.2009 23:00:00) | (155 марта ўқилди)
Мусулмонларнинг бошига келаётган балоларни кўриб хафа бўляпмиз. Душманларнинг кўплигига ҳам бир амаллаб чидаса бўлади, аммо оқибатсиз дўстларимизнинг қилмишларига нима дейсиз? «Мен мусулмонман» дегани ҳолда, душманлар қаторидан жой олган, уларга қўшилиб биродарларига қарши қурол кўтарган, орқасидан пичоқ урганлар бор. Бу фоний дунёнинг бир неча кунлик фароғатига, муваққат иқболига, душманларнинг уларга инъом қилаётган арзимас нарсаларига алданиб, охиратларини бой бераётганлар бор.

«Тижоратлари ўзларига ҳеч ҳам фойда келтирмади»
Муини золим (золимга ёрдам берган)нинг бу дунёда эга бўлган нарсаси олчоқликдир,
Сайёди беинсофга хизмат қилишдан завқ олган – кўппакдир.

Испания ва йигирманчи аср

(10.05.2009 22:00:00) | (138 марта ўқилди)
Меҳр ва ачиниш ҳисси билан бутун дунё мусулмонларининг ҳаётига назар соламан. Улкан машаққатлар ва таҳликалар ичида яшаётганлари аён бўлади. Бу ўта жиддий ҳолат эканлигига қарамай, айниқса, мусулмон зиёлилари қатламида унга нисбатан бепарволик, даҳшатли оқибатларига лоқайдлик ва боқибеғамлик кайфиятининг ҳукмронлиги кўзга ташланади. Яхши ниятли, холис бўлганлари ҳам мусулмонлар ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиб, бир-бирларига ёрдамлашиш фикридан йироқда.

Отилдим икки «Ла-йафҳам»нинг миёна(ўртаси)га:
Заминга англатолмайман, осмонга англатолмайман!

Ҳидоятга бошлаш зарурати

(06.05.2009 00:00:00) | (152 марта ўқилди)
Туркияда мусулмончиликнинг тарихий ҳолати қанақа эди-ю, ҳозирги ҳолати қандай?

Миллатимиз узоқ муддат мусулмонларнинг вакили ва ислом оламининг байроқдори бўлган. Буюк ва муҳтарам зотлар етказиб берган, ислом маданиятини ривожлантирган, дунёнинг турли жойларидаги диндош биродарларига ёрдам қўлларини чўзган, уларни руҳан ва жисмонан қўллаб-қувватлаб, ҳар хил тазйиқлардан ҳимоя қилиб келган, уч қитъада асрлар давомида ҳукмронлик ўрнатиб, хизматлари эвазига ҳақли равишда мусулмонларнинг ҳурмат ва эҳтиромига сазовор бўлган. Миллатимиз тарихда мана шундай шавкатли миллат бўлган.

Зое кетган имконлар

(03.05.2009 23:38:44) | (168 марта ўқилди)
Аллоҳга имон келтирган инсон сифатида сони юз миллионлар билан ифодаланадиган диндошларимизнинг аҳволига бир қаранг. Жўшқин имонларининг талаби қандай эди, ўзлари аслида қандай бўлишлари керак эди? Бу қадар улкан издиҳом (мусулмонлар жамоаси) дин ва имонларига кўра ҳаракат қилганларида нималарга қодир бўлишмас эди.

Ҳолбуки, ҳамма жойда – Осиёда, Африкада, Европа ва Америкада диндошларимиз қанчалар қадрсиз ва хор, мазлум ва жабрдийдадирлар! Аксарият мусулмон мамлакатлари мустамлакага айлантирилган, ҳурлиги, эркинликлари тортиб олинган; бошларига хоин ва золимлар ўтириб олишган, ҳатто қимирлашларига ҳам фурсат беришмайди. Албатта, бойликларини бегоналар тўйиш нималигини билмайдиган бир иштаҳа билан ютишар экан, натижада мусулмонлар оч қолишиб, қул каби яшашмоқда, ҳашаротлар каби ўлимга маҳкум этилмоқдалар. Бошида тегирмон тоши юргизилмаётган, ғам-ташвишсиз яшаётган нечта ислом давлатини менга кўрсата оласиз?

Энг шарафли мартаба

(17.04.2009 22:00:00) | (171 марта ўқилди)
Кундалик хабарлар билан таниша туриб оламга бир назар ташланг. Дарҳол шу нарсага амин бўласизки, моддий ва маънавий, шахсий ва ижтимоий, сиёсий ва ҳарбий таҳликалар билан тўла замонда, жуда хавфли бир минтақада яшаяпмиз. Теварагимизда минг битта халқаро иғвогарлар айланиб юришибди, имон ва ирфондан, меҳр ва марҳаматдан бенасиб ҳукмдор кучлар тубан ва фоний манфаатлари, бузғунчи ғоялари эвазига оламни фисқу фасод ўчоғига айлантириб, дунёмизни қонга ботирмоқда. Одамлар худони, ҳисоб кунини, азоб борлигини унутиб қўйганлар. Яхши хусусиятларидан, адолатдан воз кечганлар. Бўрилар каби бир-бирларини ғажишга, тилка-пора қилишга шай.

Хўш, бунақа вазиятда биз мўминлар нима қилишимиз керак?

Ҳимматингизни баланд тутинг!

(15.04.2009 23:00:00) | (154 марта ўқилди)
«Инсоннинг қадри ҳиммати билан ўлчанади». Яъни одамзоднинг нияти қанчалик улуғ, режалаштирган хайрли ишларининг қамрови қанчалик кенг бўлса; улуғ бир ниятига яраша ғайрати, шижоат ва куч-қуввати ҳам кўп бўлса қадри ҳам шу даражада баланд бўлади. Ҳазрати Али жанобимиз (каррамаллоҳу важҳаҳ) «Ҳимматнинг баланд бўлиши (яъни ният, мақсаднинг улуғ бўлиши) имондандир» деб марҳамат қилганлар. Демак, бутун имкониятларимизни ишга солиб, яхшиликлар қилишга киришишимиз, дангасалик ва лоқайдликдан яшин тезлигида қочишимиз керак. Бу имонимизнинг қатъий талабидир.

Энг жиддий камчилигимиз

(13.04.2009 22:00:00) | (236 марта ўқилди)
Суфён ибн Ҳусайн айтадики: «Бир куни Иёс ҳазратларининг мажлисида бир киши ҳақида, унинг баъзи жиҳатларини ёмонлаб гапирдим. Иёс ҳазратлари менга:

«Сен жиҳод ва ғазот мақсадида Рум (яъни Онодўлу) томонларга бордингми?» – деди.

«Борганим йўқ» – деб жавоб бердим.

«Синд ёхуд Ҳинд томонларга бориб жиҳод қилиш учун йўлга чиқдингми?»
«У ерларга ҳам борганим йўқ» деб жавоб қайтардим.

«Сени қўлингдан Рум, Синд ва Ҳинд аҳолиси бўлган кофирлар озор топмаган экан, нега энди мусулмон биродаринг озор топиши керак? Бундан буён иккинчи бунақа гапирма» дея менга бир умр ёдимдан чиқмайдиган сабоқ берди».

Янги уфқлар

(21.03.2009 22:10:00) | (142 марта ўқилди)
Бу сафар сизларга дунёнинг олис бир бурчагидан, яъни бешинчи қитъа бўлмиш Австралиядан; ранг-баранг гуллар очадиган безакдор ўсимликлар, эвкалипт (асосан Австралияда ўсадиган доим яшил улкан) дарахтлари; кенгру, меринос (майин юнгли) қўйлари, коала маймунларининг ватанидан; бир қаватли боғчали уйлар, майсазорлар, ўрмон хўжаликлари билан бирга чўллар, қўрқинчли қурғоқчиликлар, кучли довул ва бўронлар ўлкасидан мурожаат қиляпмиз, қадрли ўқувчилар!.. Бу ердан сизларга қалбимиз тўла соғинчларни, самимий саломларимизни йўллаймиз...

Алҳамдулиллаҳ, қушлар каби ҳавода учдик; самолётда мамлакатлар, денгизлар, уммонларни ошиб ўтиб, бу ердаги мусулмон биродарларимизнинг дийдорига етдик.

Эй мўминлар, Аллоҳнинг динига ёрдамчи бўлинглар!

(19.03.2009 22:00:00) | (147 марта ўқилди)
Раббимиз биз мўминларга шундай буюради: «Эй имон келтирганлар! Аллоҳнинг ёрдамчилари бўлинглар! Чунончи, Марям ўғли Исо ҳаворийларга (Ҳаворийлар – Ҳазрати Исонинг пайғамбарлигини тан олиб, унинг айтганларини одамларга етказишни зиммасига олган ўн икки киши): «Кимлар тўғри Аллоҳга олиб борадиган йўлда менинг ёрдамчиларим бўлишни хоҳлайди» – деган эди. Ҳаворийлар «Бизлар Аллоҳнинг ёрдамчилари бўламиз» дейишди...»

Ҳаққа, ҳақиқатга даъват

(11.03.2009 22:00:00) | (120 марта ўқилди)
Яратувчимиз Аллоҳ (жалла жалалуҳу) ҳазратлари бутун мусулмонларга ўзларининг ёки ота-она, қариндош-уруғларининг манфаатларига зид келган тақдирда ҳам тўғрилик, ҳаққоният, адолат тарафида бўлишликни амр этади. Расулуллоҳ жанобимиз ҳам (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) бир ҳадиси шарифида «Адолат қаерда бўлса сен ҳам ўша ерда бўл, унинг изидан юр, ҳақиқатдан ҳеч қачон ажралма...» деб марҳамат қилганлар.

Демак, барча мусулмонлар ҳақиқатни исташи, адолатни қидириши, уни севиши ва ҳурмат қилиши; ҳар бир қилаётган амалининг тўғри, ҳар бир айтаётган сўзининг рост бўлишига жуда катта аҳамият ва эътибор қаратиши керак.
«
1 2 3
»
_TOGGLE Фойдаланувчилар

Хуш келибсиз Аноним

Исм
Парол


Аъзолар:
Охирги аъзо: square
Жами аъзолар: 740

Ҳозир сайтда 2 киши онлайн

_TOGGLE Кўп ўқилганлар

_TOGGLE RSS

_TOGGLE Сайтда излаш